Ўқув-семинар

Ўқув-семинар

Сообщение abdutagirova » 13 мар 2019, 12:28

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018-йил 28-декабрдаги Олий Мажлисга Мирожатномаси мазмун моҳиятини жамоачиликка тақдим этиш.

Кириш сўзи: Сам ДЧТИ Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор О.М.Ғайбуллаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан мамлакатимиз парламенти – Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун моҳиятини, дунёдаги кўпчилик тараққий топган мамлакатларда давлат раҳбарининг миллий парламент аъзолари ҳузурида энг асосий ва долзарб сиёсий, ижтимоий-иқтисодий масалалар ва жамиятни демократик ривожлантириш бўйича Мурожаатнома билан чиқиш тажрибаси мавжудлиги ҳақида тўхталиб ўтди.
Сўзга чиқди: Факултетлараро “Ижтимоий фанлар” кафедраси профессори Р.Т.Шодиев. Тараққиётимизнинг янги босқичи бўлган 2018 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2019 йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да ижтимоий – иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтиб, аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида жорий йилда иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдори ўтган йилларга нисбатан сезиларли равишда оширилди. Хусусан, педагог ходимларнинг иш ҳақи сўнгги 10 йилда биринчи марта 50 фоизгача кўпайтирилди.Кўрилган чора-тадбирлар туфайли аҳолининг реал умумий даромадлари 2017 йилга нисбатан 12 фоизга ошди. “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз” каби дастурлар доирасида 2 триллион сўмга яқин маблағ ажратилиб, жойларда 2 минг 600 дан ортиқ бизнес лойиҳалари амалга оширилди. Бу йилдан бошлаб, солиқларнинг прогноздан ошириб бажарилган қисми ҳисобидан ҳудудларда 5,5 триллион сўм қўшимча маблағ қолдирилди.
Сўзга чиқди: Сам ДЧТИ Хотин-қизлар кенгаши раиси М.А.Хандамова “Хотин-қизлар ва ёшларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш ” вазифаларига доир масалалар юзасидан Президентимизнинг қуйидаги фикрларини айтиб ўтдилар. Бу борада жорий йилда кўрилган амалий чораларга қарамасдан, ҳалигача оғир турмуш шароитида яшаб, иш билан таъминланмаган 13 мингдан зиёд хотин-қизлар борлиги ачинарлидир. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Хотин-қизлар қўмитаси ҳудудий ҳокимликлар билан биргаликда бир ой муддатда ана шундай аёлларни иш билан таъминлашга қаратилган дастур ишлаб чиқиши зарур. Мамлакатимиз аҳолисининг қарйиб ярмини ташкил этадиган ёшлар билан ишлаш масаласи, бундан буён ҳам энг асосий вазифаларимиздан бири бўлиб қолади. Ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси фаолиятини янада кенгайтириш зарур.2019 йилда жамғарма учун 2 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратиш ва шу орқали 50 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратиш лозим.
Сўзга чиқди: Факултетлараро “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири Д,Т.Амридинова. Илм-фан, замонавий ва узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир масалалар юзасидан президентимизнинг мурожаатлари тўғрисида маълумотлат бериб ўтди. Халқимизда “таълим ва тарбия бешикдан бошланади” деган ҳикматли бир сўз бор. Фақат маърифат инсонни камолга, жамиятни тараққиётга етаклайди.
Шу сабабли, таълим соҳасидаги давлат сиёсати узлуксиз таълим тизими принципига асосланиши, яъни, таълим боғчадан бошланиши ва бутун умр давом этиши лозим. Ривожланган мамлакатларда таълимнинг тўлиқ циклига инвестиция киритишга, яъни, бола 3 ёшдан 22 ёшгача бўлган даврда унинг тарбиясига сармоя сарфлашга катта эътибор берилади. Чунки ана шу сармоя жамиятга 15-17 баробар миқдорда фойда келтиради. Бизда эса бу кўрсаткич атиги 4 баробарни ташкил этади.
Бинобарин, инсон капиталига эътиборни кучайтиришимиз, бунинг учун барча имкониятларни сафарбар этишимиз шарт.
Шу йўлдаги муҳим амалий қадам сифатида болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини бугунги 34 фоиздан 2019 йилда 44 фоизга етказамиз.Умумий ўрта таълим тизимини бугунги кун талаблари асосида ташкил этиш, фарзандларимиз ҳар томонлама камол топиши учун барча шароитларни яратиш лозим.Хусусий мактаблар ташкил этиш, давлат-хусусий шериклик имкониятларидан кенг фойдаланиш керак.
Олий таълим тизимида таҳсил олиш учун тенг имконият яратишга қаратилган ишларни янада кучайтиришимиз зарур.
Ўзбекистонда олий ва ўрта махсус таълим масканлари битирувчиларини олий таълим билан қамраб олиш ўтган даврда 9-10 фоиз даражасида бўлиб келаётган эди. Сўнгги икки йилда кўрилган чора-тадбирлар туфайли, биз бу рақамни 15 фоиздан оширишга эришдик.
Лекин бу ҳали етарли эмас. Чунки дунёдаги ривожланган давлатлар тажрибасига қарайдиган бўлсак, бу кўрсаткич уларда 60-70 фоизни ташкил этади. Биз мамлакатимизда инвестицияларни фақатгина иқтисодиёт тармоқларига эмас, балки илмий ишланмалар “ноу-хау”лар соҳасига ҳам кенг жалб қилишимиз керак. Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда илмий-тадқиқот ташкилотлари фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда илмий ишланмалар бўйича амалий натижадорликни ошириш юзасидан аниқ таклифлар тайёрлаш топширилади.
Шундан сўнг Институт профессор- ўқитувчилари томонидан ҳам Мурожаатномага доир фикр ва мулоҳазалар юритилди. Инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари белгилаб қўйилганлиги ва улар бугунги ҳаётимизда амалга ошириб борилаётганлиги, баркамол авлод тарбиясига қаратилган ёшлар сиёсатининг мазмун, моҳияти ҳаётий мисолларда кўрсатиб ўтилди.
Ўқув-семинар сўнгида профессор – ўқитувчилари саволларига батафсил жавоблар ва тушунтиришлар берилди.
abdutagirova
 
Сообщений: 6
Зарегистрирован: 12 мар 2019, 15:08
Имя: fariza
Фамилия: abdutagirova
Статус: Учитель

Вернуться в Ijtimoiy fanlar kafedrasi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 0

cron