“Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир”

“Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир”

Сообщение abdutagirova » 13 мар 2019, 12:18

“Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир” мавзусида маънавий-маърифий тадбир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-5413-сон фармойиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 15 декабрдаги 1023-сонли буйруғи ва институт ректорининг 2018 йил 17 декабрдаги 855-сонли ички буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида “14-январь Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида тадбирлар ташкил қилинди.
8 январь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўткан Ҳарбий парад, ҳарбий техника ва қуроллар кўргазмаси ҳамда марафон, югуриш мусобақаларининг ўтказилгани ва унда вилоятимиз аҳолиси ва институтимиз талаба ёшлари фаол иштироки, айниқса ёшларимизнинг ҳарбий техника воситаларига миниши, шунингдек турли ҳарбий қуроллардан фойдаланиш жараёнларини жонли тарзда кузатиши ўзгача завқ бағишлаб, уларнинг Ватанга садоқат руҳида комол топишида яна бир қадам бўлди. Мазкур тадбирда институтдан 60 нафар профессор-ўқитувчилар, шу жумладан ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчилари ҳам иштирок этди.
Учрашувда Самарқанд давлат чет тиллар институти ёшлар билан ишлаш бўйича проректори О.Ғайбуллаев, ва маънавий ва маърифий ишлар бўйича булим бошлиғи Ш. Суюнов сўзга чиқишиб, миллий армиямиз ҳозирги кунда нафақат Ватанимиз чегараларини, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилаётгани, айни вақтда мустаҳкам ирода ва характер, мустақил фикрлаш қобилияти шаклланадиган, жисмоний чиниқиш ва юксак инсоний фазилатлар камол топадиган ҳақиқий профессионал малака ошириш мактабига айлангани, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида туб ислоҳотлар амалга оширилаётгани, бунинг натижасида Қуролли Кучларимиз замонавий техника, қурол-яроғ билан таъминланган профессионал армияга айлангани, бугун ҳарбий хизматни ўташ ҳар бир йигит учун нафақат Ватан олдидаги бурч, балки шарафли вазифага айланганлиги барчамиз учун қувонарли эканлиги, армияда аскарларнинг ҳар жиҳатдан етук ва баркамол бўлишлари, уларни жисмоний чиниқтириш, маънавиятини юксалтириш, дунёқараши ва билимларини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳам таҳсинга лойиқлиги тўғрисида маърузалар қилишди ва ҳарбийларни 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами билан самимий қутлашди.
Тадбир давомида турли хил куй-қўшиқлар янгради.
Шунингдек, тадбирда СамДЧТИ “ҚВЗ Таржимон” жамоаси иштирок этишиб, ўзининг ҳажвий чиқишлари билан барча йиғилганларни хушнуд этишди.
Тадбир Самарқанд давлат чет тиллар институтининг веб-сайти (www.samdchti.uz) орқали ёритилди.
abdutagirova
 
Сообщений: 6
Зарегистрирован: 12 мар 2019, 15:08
Имя: fariza
Фамилия: abdutagirova
Статус: Учитель

Вернуться в Ijtimoiy fanlar kafedrasi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 0

cron