2018 yilda amalga oshirilgan ishlar to’g’risida

2018 yilda amalga oshirilgan ishlar to’g’risida

Сообщение azamat » 29 окт 2018, 15:02

Самарқанд давлат чет тиллар институти ходимлар касаба уюшмаси томонидан 2018 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида
МАЪЛУМОТНОМА

Самарқанд давлат чет тиллар институти ходимлар касаба уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан белгилаб берилган 9 та устувор йўналиш бўйича ҳамда институт маъмурияти билан ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси ўртасида 2017-2020 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномалари ва келишувлари асосида фаолият кўрсатади. Институтда фаолият кўрсатувчи ходимлар, таҳсил олаётган талабаларга яратилаётган меҳнат қилиш, ўқиш ва дам олиш шароитлари, спорт-соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш, ходимларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ҳимоялаш, маънавий-маърифий ва маданий дам олишларини ташкил этиш, уларни мустақиллик йилларида бунёд этилган диққатга сазовор қадамжоларга саёҳатларини ташкил этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Институт касаба уюшмаси фаолияти кенг қамровли бўлиб, у институт профессор-ўқитувчилар ва ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялаш, институтда меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлигини таъминлаш, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш сингари бир қатор энг муҳим вазифаларни амалга оширади.
Профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларимизни ижтимоий ҳимоялаш доимий равишда диққат эътиборимизда бўлиб келмоқда. Жумладан, 60, 70 ва 80 ёшга тўлган устозларнинг юбилейлари муносабати билан уларга касаба уюшма фондидан қимматбаҳо эсдалик совғалари берилди.
Янги 2018 йил байрами муносабати билан институт худудида Янги йил ярмаркаси ташкил қилинди ва институтимизда фаолият кўрсатувчи барча профессор-ўқитувчи, ходимларнинг фарзандлари учун 2017 йил 31 декабрь куни Самарқанд шахар А.Жураев номидаги қуғирчоқ театрида Янги йил кечасига ташкил қилинди..
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Махлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар ижроси ҳамда кенг оммага етказиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари бўйича 2017 йил 5-15 январь кунлари Самарқанд вилоятининг Иштиҳон ва Оқдарё туманларида тарғибот ишларини олиб бордик.
2018 йил 7 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ватан химоячиларининг 26 йиллиги муносабати билан Самарқанд шахрида харбий парад ва ёшлар марафони бўлиб ўтди, шунингдек институтимиздан 300 нафар профессор-ўқитувчи ва талабалар қатнашишди.
2018 йил 11 январь куни институтимиз маъмурияти Ўзбекистон Республикаси Ватан химоячиларининг 26 йиллиги муносабати билан талабалар турар жойидаги талабалар учун бир пиёла чой ташкил қилинди.
2018 йил 13 январь куни институтимиз мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Ватан химоячилари кунининг 26 йиллигига бағишланган тантанали бадиий кеча бўлиб ўтди ва институтимиз жамоат ишларида фаол иштирок этган фахрий профессор-ўқитувчи ва ходимларимизнинг 10 нафарига касаба уюшмаси томонидан қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.
2018 йил 14 январь куни институтимиз маъмурияти Ўзбекистон Республикаси Ватан химоячиларининг 26 йиллиги муносабати билан Амир Темур ҳайкали пойига жамоа номидан гулчанбар қўйдик.
2018 йил 30 январь куни Самарқанд давлат чет тиллар институти жамоаси номидан Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг 80 йиллик юбилейи муносабати билан ҳайкали ва мақбираси пойига гулчамбар қўйдик.
2018 йил февраль ойи Самарқанд давлат чет тиллар институти фаоллар залида бир неча марта газдан захарланиш, диний экстримизм, жиноятчиликнинг олдини олиш ва ОИТС га қарши кўраш бўйича семинарлар ўтказилди. Семинарга Самарқанд вилояти фавқулодда вазиятлар, Самарқанд вилоят ИИБ, Самарқанд шахар соғлиқни сақлаш ва диний идоралар бошқармаси вакиллари таклиф қилиниб улар ўзларининг соҳаси бўйича маърузалар қилишди.
2018 йил 6 март куни Самарқанд шахар А.Навоий боғида Жомий ва Навоий ҳайкали очилишига институт жамоаси томонидан гулчампар қўйилди.
2018 йил 7 март куни институт ошхонасида институтда фаолият кўрсатувчи барча хотин-қиз профессор-ўқитувчи ва ходимларимиз учун институт маъмурияти томонидан бир пиёла чой ва совғалар ташкил қилинди. Шунингдек дастурхонда қатнашган барча ходимларимиз учун институт касаба уюшмаси томонидан атиргуллар тақдим этилди.
Институтда ишловчи соғлигини йўқотган профессор-ўқитувчи ва ходимларимизнинг 3 нафарига март ойининг бошларида Республикамиз миқиёсида жойлашган Чортоқ, Чинобод ва Ўрда санаторияларига касаба уюшмаси томонидан имтиёзли йулланмалар март ойида ажратилди.
Умумхалқ байрами Наврузнинг кириб келиши муносабати билан Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан ажратилган худудларда Умумхалқ хашарлари институтимиз профессор-ўқитувчи, ходимлари ва талабалари иштирокида ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПК-3514 сонли фармойиши ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруқларини бажариш мақсадида институтимиз жамоат ишларида фаол иштирок этувчи 45 нафар профессор-ўқитувчи ва ходимларимизни 2018 йил 19 март куни Бухора шахрининг тарихий обидаларига институт касаба уюшмаси томонидан имтиёзли саёхат ташкил этилди.
2018 йил 29 март куни институт Илмий Кенгаш хонасида Самарқанд давлат чет тиллар институти ходимлар касаба уюшмаси раиси И.Саломовнинг 2017-2018 йилларда амалга оширилган ишлари тўғрисида Илмий кенгашга хисобат берди.
2018 йил 9 апрель куни давлат арбоби ва буюк соҳибқурон Амир Темур туғилган кунининг 682 йиллигига бағишланиб ўтказилган вилоят тадбирида қатнашиб, буюк аллома ҳайкали пойига институтимиз жамоаси номидан гулсават қўйдик.
2018 йил 13 апрель куни Самарқанд шахар Нодирий мехмонхонасида Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг биринчи квартал бўйича хисобат йиғилиши бўлди. Йиғилишда Самарқанд вилояти тармоқ кенгашлари раислари қатнашди ва Кенгаши раиси Сухроб Абдуғаффорович Рафиқов маъруза қилди.
Самарқанд давлат чет тиллар институти профессор-ўқитувчиларидан Ғ.Мирсанов, халқаро бўлим бошлиғи О.Юсупов ва маънавият бўлими бошлиғи Ш.Суюновларга соғлиқларини тиклаши учун апрель ойида Ботаника санаториясига имтиёзли йулланмалар касаба уюшмаси томонидан берилди.
2018 йил 28 апрель куни Самарқанд шахар Нодирий мехмонхонасида Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг 28 апрель “Бутун жаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган йиғилиши бўлди. Йиғилишда Қирғизистон Республкаси, Қашқадарё, Сурхандарё ва Самарқанд вилояти тармоқ кенгашлари раислари қатнашди ва Кенгаши раиси Сухроб Абдуғаффорович Рафиқов маъруза қилди.
2018 йил 1 май куни Самарқанд шахар Темир йўл вокзали фавворалар худудида “Фавворалар кунига” бағишланган бадиий кеча бўлиб ўтди. Тадбирда маънавий ва маърифий ишлар бўйича проректор А.Эшқобилов ва факультет рахбарияти талабалари билан қатнашишди.
2018 йил 8 май куни Самарқанд шахар Нодирий мехмонхонасида Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг Халқаро Мехнат ташкилотининг Ўзбекистондаги вакиллари билан мажбурий меҳнат ва одам савдосига қарши кураш бўйича йиғилиши бўлди. Йиғилишни Самарқанд вилояти касаба уюшмалари Кенгаши раиси Сухроб Абдуғаффорович Рафиқов олиб борди.
9 май “Хотира ва қадрлаш” байрами муносабати билан 2018 йил 7 май куни институтимизда ишлаётган ва ишлаб кетган 50 нафар фаол профессор-ўқитувчи ва ходимларимизга касаба уюшмаси томонидан 50 дона гул ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. 9 май “Хотира ва қадрлаш” байрами муносабати билан 2018 йил 9 май куни соати 7.00 да Самарқанд шахар Мотамсора Она ҳайкали пойига гулсават қўйилди.
2018 йил 11 май куни Самарқанд давлат чет тиллар институти илмий кенгаш хонасида филология фанлари доктори, профессор, академик новоийшунос олим Наим Каримов билан бадиий учрашув кечаси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПК-3514 сонли фармойиши ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруқларини бажариш мақсадида институтимиз жамоат ишларида фаол иштирок этувчи мураббийлар кенгаши раиси Лайло Ибрагимовна Усаровани Фарғона водийсининг тарихий обидаларини айланишга институт касаба уюшмаси томонидан бепул йўлланма 2018 йил 12 майдан 15 майгача берилди.
Таржима назарияси ва амалиёти факультети араб тили кафедраси ўқитувчиси Д.Худайбердиеванинг онаси Л. Рахмоновага соғлигини тиклаши учун Турон санаториясига имтиёзли йулланма касаба уюшмаси томонидан ажратилди.
Хорижий тилларни ўрганишнинг психологик-педагогик омиллари тўғрисида Республика илмий-амалий анжуман 2018 йил 18 май куни институт мажлислар залида бўлиб ўтди.
Самарқанд давлатчет тиллар институти испан ва италян тиллари кафедраси мудири Аъзам Бегматовга соғлигини тиклаши учун Жиззах шахрида жойлашган Ўрда санаториясига касаба уюшмаси томонидан имтиёзли йўлланма 2018 йил 25 майдан 5 июнь гача берилди.
2018 йил 24-25 май кунлари Самарқанд шахар А.Навоий боғида”Китобхонлик маданиятини юксалтириш-буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир” шиори остида китоб байрами ўтказилди.
2018 йил 25 май куни институт мажличлар залида ”Замонавий тилшунослик ва деривацион қонуничтлар” мавзусида Республика илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
2018 йил 9 июнь куни Самарқанд шахар Спитамен шох кучаси 27 уйда жойлашган бинога Самарқанд вилояти хокимлиги Самарқанд шахрида яшовчи 52 нафар ногирон ва боқувчисини йўқатган шахсларга бепул уй-жой тарқатди.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 9 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 февралдаги 73-сонли қарори ихросини таъминлаш ҳақидаги” 138-сонли буйруғи билан тасдиқланган илованинг 11 банди: ”Ногиронлиги бўлган шахсларнинг хуқуқлари тўғрисида”ги Қонун лойиҳасига Самарқанд давлат чет тиллар институти бўйича таклифларни 2018 йил 12 июнь куни Олий таълим вазирлигига юбордим.
3018 йил 30 июн куни Самарқанд шахар Алишер Навоий боғида Ўзбекистон ёшлари кунига бағишланган бадиий кеча ва кутобхонлик байрами бўлиб ўтди. Тадбирда Самарқанд шахрининг барча таълим муассасалари ва ёшлари қатнашишди.
2018 йил ёзги таътил даврида Самарқанд давлат чет тиллар институтида фаолият кўрсатувчи жамоатчи профессор-ўқитувчи ва ходимларимизнинг ота-оналарининг ва ўзларининг соғликларини тиклаши учун институт касаба уюшмаси томонидан имтиёзли йўлланмалар ажратилди, жумладан Лутфуллаев М.Х (Ибн-Сино), Махмудова М.М (Турон), Сиддиқова Н.Н (Бустон), Юсупова З.Қ (Зомин), Хамидов Л.П (Чинобод), Суюнов Ш..Б (Ботаника), Юсупов О.Я (Ибн-Сино), Худайбердиева Д.М (Турон), Бегматов А.Б (Урда), Норбоев З (Турон), Шодиев Р.Т (Ибн-Сино), Мирсанов Ғ.Қ (Ботаника), Бозоров М.Ж (Бустон), Ашуров Ш (Ибн-Сино), Ибрагимов Р.И (Ибн-Сино, П.Бегбудиева (Турон).
Д..Анорбоева (Ибн-Сино)
Миллий байрамимиз Ҳайит байрами ва “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили Давлат дастурини бажариш мақсадида институтимизда фаол ишловчи кам таъминланган ходимларимиздан М.Қурдошов, Ш.Сармонов ва С.Хасановларга институт касаба уюшмаси томонидан бир миллион беш юз сум моддий ёрдам берилди, Шунингдек институтимизда ишлаб кетган профессор-ўқитувчи ва ходимларимизнинг 10 нафарига бир миллион сумлик қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.
2018 йил 2 сентябрь куни Республикамиз биринчи Президенти И.Каримов хотира кунига бағишлаб унинг ҳайкали пойига институтимиз жамоаси номидан гулчанбар қўйдик.
2018 йил 3 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллик байрами муносабати билан институт бош биносида кечаси билан навбатчилик қилдим.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллик байрами муносабати билан институтимизда фаолият кўрсатувчи профессор-ўқитувчи ва ходимларимизнинг 30 нафар\ фарзандлари учун уч миллион сумлик уқув қуроллари 2018 йил 4 сентябрь куни касаба уюшмаси томонидан бепул совға қилинди.
2018 йил 6 сентябрь куни СамДЧТИ қошидаги академик лицейнинг ўқув ва маънавий жараёни билан танишиб ўқувчиларнинг кейиниш маданиятини яқиндан ўргандим.
2018 йил 2сентябрдан то 10 сентябргача институтда таълим олувчи барча биринчи курс талабалари билан Мустақиллик дарслари ва Биринчи курс мактаби мавзусида учрашувлар ўтказдик. Учрашувни институт ўқув ва маънавий ишлари бўйича проректор Ф.Ш.Рузиқулов, институт психологи З.Арипов, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Хандамова, институт таълим сифати комиссияси раиси А.Шерматов ва институт касаба уюшмаси раиси И.Саломовлар биринчи курс талалабаларига институтнинг ички тартиб қоидалари, талабаларнинг ўқув, маънавий ва маърифий фаолиятлари билан яқиндан таништирилди.
2018 йил 11 сентябрь куни институт мажлислар залида таржима назарияси ва амалиёти факультети биринчи курс талабалари билан “Хужрадаги зулмат” фильмини тамоша қилдик ва “Биринчи курс мактаби” мавзусидаги учрашув ўтказилди. Учрашувда институт ўқув ва маънавий ишлари бўйича проректор Ф.Ш.Рўзиқулов, АРМ директори А.Эшқобилов, психолог З.Арипов ва Самарқанд шахар ИИБ 3-сон участка нозири Жохонгиракалар талабаларга маънавий, маърифий ва диний ишлар бўйича маъруза қилишди.
Самарқанд давлат чет тиллар касаба уюшмаси қўмитаси жамоат ишларида фаоллик кўрсатган уч нафар жамоатчи талабаларимиздан Ашурова Ч .Абдуғаниева Ч ва Д.Муратоваларга қўмита фондидан 900000 (тўққиз юз минг сум) моддий рағбатлантирилди.
2018 йил 29 сентябрь куни 1 октябрь “Устоз ва мураббийлар” байрами муносабати билан институтимиз жамоат ишларида фаол иштирок этувчи 50 нафар профессор-ўқитувчиларимизга касаба уюшмаси тамонидан икки миллион сумлик қимматбаҳо совғалар ва гуллар тақдим этилди.
2018 йил 6 октябрь куни Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мажлислар залида “Муносиб меҳнат куни” га бағишланиб конференция ўтказилди. Йиғилишда муносиб меҳнат кунига бағишланган маърузани вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари Акбар Қодиров қилди. Ушбу йиғилишда ходимлар ва талабаларни мажбурий меҳнатга жалб қилмаслик тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек 5 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижро интизомини кўчайтириш тўғрисидаги Фармойиши ўқиб эшиттирди.
2018 йил 13 октябрь куни институт мажлислар залида жиноятчилик ва хавфсизликнинг олдини олиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят ИИБ ходимларидан подполковник Зокир Абдурахмонов, капитан Фозил Сатторов, капитан Ширин Норматова, институт маънавият бўлими бошлиғи Шерзод Суюнов ва касаба уюшмаси раиси И.Саломовлар жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича маъруза қилишди.

СамДЧТИ ходимлар
касаба уюшмаси раиси И.Саломов
Администратор и программист www.samdchti.uz
Аватар пользователя
azamat
Администратор
 
Сообщений: 94
Зарегистрирован: 13 янв 2014, 08:38
Откуда: from home
Имя: Azamat
Фамилия: Razakov
Статус: другой

Вернуться в Xodimlar kasaba uyushmasi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 0

cron