Til nazariyasi va adabiyotshunoslik kafedrasiga 2018-yil sen

Til nazariyasi va adabiyotshunoslik kafedrasiga 2018-yil sen

Сообщение turobov » 25 сен 2018, 13:09

Ўзбекистон Республикаси Вазирлигининг 37/75 қарорининг 7-бандига биноан олий таълим тизимига янги ишга кираётган ҳар бир ўқитувчи очиқ дарс ўтиб бериши талаб қилинади. Кафедрага 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб 5 нафар ўқитувчи ишга киряпти. Бу ўқитувчилардан 1 нафари филология фанлари фалсафа доктори, шунингдек И.Пардаева бир ой ичида филология фанлари фалсафа доктори диссертациясини ҳимоя қилиш арафасида ва қолган 3 нафари ҳам катта педагогик тажрибага эга бўлган ўқитувчилардир. Устоз-шогирд анъанасини давом эттирган ҳолда янги ўқитувчилар кафедрадаги малакали ўқитувчиларга бириктирилган.
10-15 минут регламент билан ўзларингиз танлаган мавзу бўйича очиқ дарс ўтиб бердилар.
Ҳ.Асланованинг “Гадойининг ҳаёти ва ижоди” мавзусидаги очиқ дарси тингланди. Дарс замонавий технологиялар асосида изчил олиб борилди.
Ф. Даминова “Стилистика русского языка” мавзусидаги очиқ дарсини чиройли тарзда баён қилди. Ўқитувчилар томонидан берилган саволларга мантиқли жавоб берди.
Шундан кейин З.Усмонова “Синтаксис. Единицы синтаксиса Субъект предложения” мавзусида очиқ дарсини кафедра аъзоларига тақдим этди. Дарс жуда мазмунли олиб борилди.
Ўқитувчи Д.Мамированинг “Ўзбек тилида омоним, синоним ва антонимлар стилистикаси” мавзусидаги очиқ дарси замонавий педагогик технологиялар бўйича олиб борилди ва Алишер Навоий ғазалларидан мисоллар келтирилди.
Кейинги навбатда ўқитувчи Д.Жабборованинг “Морфемика” мавзусидаги очиқ дарси тингланди ва кафедра аъзолари томонидан юксак баҳоланди. Ўқитувчилар берилган саволларга атрофлича, мантиқли жавоб беришди.
turobov
Прохожий
 
Сообщений: 52
Зарегистрирован: 17 янв 2017, 09:22
Имя: Abdurayim
Фамилия: Turobov
Статус: Учитель

Вернуться в Arab tilli nazaryasi va amaliyoti kafedrasi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 0

cron