СамДЧТИ Талабалар турар жойида яна бир тадбир

СамДЧТИ Талабалар турар жойида яна бир тадбир

Сообщение ashurova-x » 30 мар 2018, 16:40

«11» «_12__» 2017 йил Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлаганинг 25 йиллиги муносабати билан
“Конституция - бахтимиз қомуси” мавзусида СамЧТИ ТТЖда РГФ, Инглиз Таржима назарияси факультетлари талабалари иштирокида давра суҳбатлари ва ўзаро мунозаравий баҳс, интерфаол методлар (ақлий ҳужум, ва тарқатма материаллар,15-20 слайд) дан фойдаланиб йиғилиш – тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Призденти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 7 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллигига бағишланган нутқи юзасидан талаба-ёшларга мунтазам тушунтириш ишлари олиб бориш лозимлигини, ушбу тантанали маросимда Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ишларнинг салмоғи ва самараси юзасидан Президентимиз ўз нутқларида иқтисодий, маданий ва ҳуқуқий соҳадаги ўзгаришлар ҳақида тўхталиб ўтганлигини, Конституциямизнинг қабул қилиниши юзасидан билдирилган фикр – мулоҳазаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек Конституциямизда энг замонавий даражада инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари белгилаб қўйилганлиги ва улар бугунги ҳаётимизда амалга ошириб борилаётганлиги, баркамол авлод тарбиясига қаратилган ёшлар сиёсатининг мазмун, моҳияти ҳаётий мисолларда кўрсатиб ўтилади.
Тадбирда проф Р.Т.Шодиев сўзга чиқиб “Конститутция – бахтимиз қомуси ” мавзусида чиқиш қилиб тарихий, илмий, фалсафий мулоҳазалар билан ўтган конститутциямиз тарихини батафсил ёритиб бердилар ва тадбир иштирокчиларига тарқатилган тарқатма саволларига ўз навбатида батафсил жавоб бериб кетдилар.
Тадбир навбатида “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири ф.ф.н.Д.Т.Амирдинова “Сиз хуқуқингизни биласизми” мавзуси тақдимоти орқали ва ўзаро мунозарали ва ҳуқуқий саволар билан талаба ёшларнинг конститутцимизга ва уларнинг сиёсий, шахсий ҳуқуқларини қай даражада шаклланганини кузатиб борилди.
ashurova-x
Прохожий
 
Сообщений: 51
Зарегистрирован: 22 мар 2016, 09:41
Имя: Xurshida
Фамилия: Ashurova
Статус: Учитель

Вернуться в Ijtimoiy fanlar kafedrasi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 0