СамДЧТИ Талабалар турар жойида яна бир тадбир

СамДЧТИ Талабалар турар жойида яна бир тадбир

Сообщение ashurova-x » 30 мар 2018, 16:38

“Ижтимоий фанлар” кафедраси профессор – ўқитувчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан биринчи марта мамлакатимиз парламенти – Олий Мажлисга тақдим этилган Мурожаатномаси муносабати билан СамДЧТИ ТТЖ да ўтказилган тарғибот тадбирининг
БАЁННОМАСИ №7
«16» «_01__» 2018 й.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан биринчи марта мамлакатимиз парламенти - Олий Мажлисга Мурожаатномаси тақдим этилди.
Бизга маълумки, дунёдаги кўпчилик тараққий топган мамлакатларда давлат раҳбарининг миллий парламент аъзолари ҳузурида энг асосий ва долзарб сиёсий, ижтимоий-иқтисодий масалалар ва жамиятни демократик ривожлантириш бўйича Мурожаатнома билан чиқиш тажрибаси мавжуд.
Тараққиётимизнинг янги босқичи бўлган 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий – иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатнома СамДЧТИ ТТЖда РГФ, Инглиз тили, Таржима назарияси ва амалиёти факультетлари талабаларига маъруза тарғибот ўтказилди.
Тадбирда кафедранинг профессор – ўқитувчиларидан:
______”Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири ф.ф.н.Д.Т.Амридинова, проф.Р.Т.Шодиев, Т.Ҳалимов, СамДЧТИ хотин қизлар қўмитаси раиси доц.М.А.Хандамова, доц.М.Ж.Бозоров, доц.О.М.Мўминова, доц.С.С.Долиев, т.ф.н. Ш.С. Очилова, С.Ю.Султонова, “Ижтимоий фанлар” кафедраси маънавий – маърифий ишлар бўйича маъсул Х.Э.Бобоқулова_қатнашдилар.
Маъруза ”Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири ф.ф.н.Д.Т.Амридинова томонидан эшитилди: Бунда Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан илгари сурилган ғоялар, уларнинг маъно мазмуни ҳақида яъни ”Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиш керак” деган ғоя бу борада фаолиятимиз мезонига айланганини, шу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал Қабулхоналарининг халққа олиб борилаётган хизмати, иқтисодиёт сохасида, ижтимоий соҳадаги ва қонун тизимига доир масалаларга оид Мурожаатнома маъно мазмунини таҳлили тушинтирилиб ўтилди
Албатта Мурожаатномадан баён этьилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда ҳал қилувчи босқич бўладиган 2018 йил биз учун осон бўлмаслиги, аммо халқимиздан бу борада сабр – тоқатли бўлишлигимизни, эришилаётган марраларни бирга баҳамжиҳат бўлиб фаолият олиб боришимизни тажрибали профессор Р.Т.Шодиев талабаларга ҳаётий позиция орқали алоҳида мисоллар билан айтиб ўтдилар.
Маърузаларда шунингдек кафедра профессор ўқитувчилари томонидан ҳам Мурожаатномани тарихий аҳамияти доир фикр ва мулоҳазалар юритилди. Инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари белгилаб қўйилганлиги ва улар бугунги ҳаётимизда амалга ошириб борилаётганлиги, баркамол авлод тарбиясига қаратилган ёшлар сиёсатининг мазмун, моҳияти ҳаётий мисолларда кўрсатиб ўтилди.
Тадбир сўнгида талабаларнинг саволларига батафсил жавоблар ва тушунтиришлар берилди.
ashurova-x
Прохожий
 
Сообщений: 51
Зарегистрирован: 22 мар 2016, 09:41
Имя: Xurshida
Фамилия: Ashurova
Статус: Учитель

Вернуться в Ijtimoiy fanlar kafedrasi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 0