“МОЛЬЕР” МУКОФОТИ СОВРИНДОРЛАРИ

Kafedra hayotidan lavhalar

“МОЛЬЕР” МУКОФОТИ СОВРИНДОРЛАРИ

Сообщение bonu » 27 мар 2018, 12:18

2018 йил 15-17-март кунлари Тошкент шаҳрида Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Тошкент Француз Альянси ҳамкорлигида Тошкент Ёшлар театрида Республика миқёсида анъанавий “Ўқувчилар ва талабалар Франкофония ашула ва театр фестивали” (Le festival scolaire et universitaire francophone de théâtre et de chant) бўлиб ўтди.
Фестивал давомида Республикамиз олий таълим муассасалари, мактаб ҳамда лицей ўқувчи-талабаларидан тузилган 40га яқин театр жамоаси ўзларининг актёрлик ҳамда ашула ижрочилик маҳоратини француз тилида тайёрлаб келган турли саҳна кўринишлари ёрдамида кўрсатиб беришди. Мазкур фестивалда Самарқанд Давлат Чет тиллари институти Француз тили ва адабиёти кафедрасининг иқтидорли талабаларидан ташкил топган театр жамоаси ҳам фаол иштирок этишди. Фестивал доирасида турли тадбирлар, учрашувлар, франциялик мутахассисларнинг маҳорат дарслари бўлиб ўтди.
Фестивал натижаларига кўра Француз тили ва адабиёти кафедрасининг 1-2 босқич иқтидорли талабалари Х.Файзуллаев, А.Нуртошев, К. Ахунбабаев, М. Абдураҳмонова, Л. Рашидова, А. Березина, С. Жалиловалардан ташкил топган театр жамоаси ўқитувчи Турсунова Н. раҳбарлигида “Molière de la création visuelle” номинацияси бўйича “МОЛЬЕР” мукофотини қўлга киритди. Бу мукофотни талабаларнинг машаққатли меҳнати, ажойиб иқтидори учун берилган баҳо, деб ҳисоблаш мумкин. Ушбу мувафаққият ёшларнинг француз тилига ҳамда Франция маданияти ва тарихини янада чуқурроқ ўрганишга бўлган қизиқишини орттиришда муҳим аҳамият касб этади.
Вложения
IMG_9189.JPG
IMG_9189.JPG (98.87 KiB) Просмотров: 51
IMG_9177.JPG
IMG_9177.JPG (128.75 KiB) Просмотров: 51
238227160_347817.jpg
238227160_347817.jpg (46.19 KiB) Просмотров: 51
IMG_9084.JPG
IMG_9084.JPG (133.61 KiB) Просмотров: 51
245109275_173522.jpg
245109275_173522.jpg (52.56 KiB) Просмотров: 51
bonu
Странник
 
Сообщений: 143
Зарегистрирован: 15 апр 2016, 10:37
Имя: Nigorabonu
Фамилия: Suvonova
Статус: Учитель

Вернуться в Fransuz tili va adabiyoti kafedrasi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 0

cron