Репродуктив саломатлик нима?

"Ibn Sino salomatlik maskani" marifat markazi institutda sog'lom turmush tarzini olib borish yuzasidan malakali maslahat beruvchi markaz.

Репродуктив саломатлик нима?

Сообщение Dilbar » 14 апр 2017, 15:05

2017 йил 14 апрель куни соат 9:30да Самарқанд давлат чет тиллар институти инглиз тили факультетида “Репродуктив саломатлик нима” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Республика ахоли репродуктив саломатлик маркази Самарқанд филиали директори У.М.Боборахимова, СамДЧТИ маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Х. Норкулов, СамДЧТИ "Ибн Сино маркази" раиси Д. Алимджанова, инглиз тили факультети маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Қ. Хакимов, инглиз тили факультети маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари А. Латипов, инглиз факультети хотин-қизлар кенгаши раиси Н. Сиддикова ва 150 нафар 2 курс факультет талаба - қизлари иштирок этишди.
Н. Сиддикова очиб, йиғилганларга тадбир қатнашчиларини таништирди ҳамда институтимизда талабалар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш юзасидан маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб келинаётганини гапириб ўтди. Шундан сўнг кун тартибидаги мавзуга тўхталиб, бу борада фикр билдириш учун тадбирга келган мехмонларга сўз берилди.

У.М.Боборахимова сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги “Ўзбекистонда аҳоли репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича 2014-2018 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2221-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2014 йил 5 августдаги 306-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда талаба-қизларнинг тиббий маданиятини шакллантириш, эрта турмуш қурушнинг салбий оқибатлари тўғрисида маъруза қилишди.


Тадбир давомида мавзу юзасидан талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар
Аватар пользователя
Dilbar
Завсегдатай
 
Сообщений: 289
Зарегистрирован: 13 янв 2014, 12:30
Имя: Дилбар
Фамилия: Алимджанова
Статус: Учитель

Вернуться в "Ibn Sino salomatlik maskani" marifat markazi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 0

cron