ИС газидан захарланишни огохлантириш ва олдини олиш

"Ibn Sino salomatlik maskani" marifat markazi institutda sog'lom turmush tarzini olib borish yuzasidan malakali maslahat beruvchi markaz.

ИС газидан захарланишни огохлантириш ва олдини олиш

Сообщение Dilbar » 05 апр 2017, 16:31

2017 йил 25 март куни соат 13:00да Самарқанд давлат чет тиллар институти инглиз тили факультетида “Хонадонларда фуқароларни ИС газидан ҳамда таббий газ чиқиши холатларида захарланишни огохлантириш ва олдини олиш ”
мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда инглиз тили факультети маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Қ. Хакимов, Жисмоний маданият кафедрасининг укитувчилари: Ғ. Умаров, Т. Намаев, Р. Жураев, А.Эгамкулов, Ж.Саматов, З.Хайдаров, СамДЧТИ «Ибн Сино маркази» раиси Д. Алимджанова ва инглиз тили факультетининг 306-309 гурух талабалари иштирок этишди.
Тадбирни Ғ. Умаров очиб, йиғилганларга тадбир қатнашчиларини таништирди ҳамда институтимизда талабалар орасида Самарқанд давлат чет тиллар институти талабалар орасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан «Фуқороларнинг турли ҳил оғир газлардан захарланишнинг олдини олиш ва огоҳлантириш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чикилганлиги хакида, Ис гази хонадонларимизда фойдаланиладиган табиий газнинг тўлиқ ёнмаслиги, кўмир ва органик моддаларнинг чала ёнишидан ҳосил бўладиган газдир. Ис гази инсон организмининг нафас йўллари ва нафас аъзоларига кучли таъсир қилади. Ис гази нафас йўллари орқали организмни, хусусан, марказий асаб системасини зарарлайди деб гапириб ўтди.

Шундан сўнг кун тартибидаги мавзуга тўхталиб, бу борада фикр билдириш учун сўзни Т. Намаевга берди.
Т. Намаев сўзга чиқиб, ёқилғи маҳсулотлари ичида бошқаларига нисбатан хавфлироқ бўлгани – бу табиий газ ҳисобланади. Табиий газнинг тўлиқ ёнмаслиги, газ оқимининг бехосдан узилиб қолиши, хона ичида газ тўпланиши, газни ёқиб, қаровсиз қолдириш, иситиш тизимларига газни улашда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида портлаш ва ёнғин содир бўлиши ҳамда табиий газ ва ис газларидан заҳарланиш ҳолатлари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар содир бўлиши мумкин. Натижада инсонлар турли хил тан жароҳатлари олишлари ёки ҳаётдан кўз юмишлари ҳолатлари ҳам учрайди. Ис газидан қатор органик моддалар синтез қилувчи корхоналарда, гаражларда вентиляция ёмон бўлганда, янги бўялган, шамоллатилмайдиган хоналарда, шунингдек, уй шароитларида табиий газ ёниб турганда ва печка билан иситиладиган уйларда печка қопқоғи ўз вақтида ёпилмаганда заҳарланиб қолиш мумкин. Ис газидан заҳарланиш унинг ҳаводаги концентрацияси ва таъсир муддатига боғлиқ бўлади. Заҳарланиш енгил, ўрта ва оғир даражаларда бўлади, бундай ҳолларда бош қаттиқ оғрийди, айланади, қусиш, ҳушдан кетиш ҳамда нафас олиш секинлашади, баъзан ўлимга ҳам олиб келади деб тушунчаларни берди.

Ушбу масалалар юзасидан Д. Алимджанова сўзга чиқиб, биринчи ёрдам кўрсатиш учун, аввало, заҳарланган кишини зудлик билан тоза ҳавога олиб чиқиш зарур. Юзаки нафас олишда ёки нафас олиш тўхтаб қолганда сунъий нафас олдира бошлаш лозим. Агар бемор ҳушида бўлса, тананинг юқори қисмини қисиб турувчи кийимлардан бўшатилади, иссиқ чой ва қаҳва ичирилади деб, маълумот берди.
Тадбир давомида мавзу юзасидан талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар
Аватар пользователя
Dilbar
Завсегдатай
 
Сообщений: 289
Зарегистрирован: 13 янв 2014, 12:30
Имя: Дилбар
Фамилия: Алимджанова
Статус: Учитель

Вернуться в "Ibn Sino salomatlik maskani" marifat markazi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 0

cron