Профилактик йиғилиш ўтказилди

Ma'naviy sohaga doir masalalar uchun

Профилактик йиғилиш ўтказилди

Сообщение manaviyat » 24 мар 2017, 10:53

2017 йил 23 март куни маънавият ва маърифат кенгаши аъзолари ҳамда профилактика инспектори иштирокида профилактик йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ҳ.Норқулов сўзга чиқиб, талабалар билан доимий равишда турли маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишларни олиб бориш, гуруҳ мураббийларининг фаолиятини янада фаоллаштириш, талабаларнинг, айниқса ижарада яшайдиганларнинг яшаш шароитларини мунтазам ўрганиб бориш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишларини таъминлаш, уларнинг саломатлигини назорат қилиш ва шу мақсадда апрель ойида чуқурлаштирилган тиббий кўрикни ташкил этиш, кийиниш маданиятини тартибга солиш юзасидан масъул шахсларга тегишли кўрсатмалар бериб ўтди.
Йиғилишда шунингдек, профилактика инспектори Ж.Ҳасанов ҳам сўзга чиқиб, талабалар билан турли кўнгилсиз ҳодисалар, жумладан ёнғин хавфсизлиги, йўл транспорт ҳодисалари ҳамда улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг содир бўлишини олдини олиш, фавқулодда ҳодисалар рўй берганда зудлик билан тегишли идораларга хабар бериш ва шу каби масалалар бўйича фикр билдири, тегишли тавсияларни бериб ўтди.
Вложения
1.jpg
1.jpg (255.81 KiB) Просмотров: 146
2.jpg
2.jpg (211.41 KiB) Просмотров: 146
3.jpg
3.jpg (226.12 KiB) Просмотров: 146
4.jpg
4.jpg (226.59 KiB) Просмотров: 146
5.jpg
5.jpg (193.7 KiB) Просмотров: 146
manaviyat
Прохожий
 
Сообщений: 51
Зарегистрирован: 02 апр 2015, 11:32
Имя: Ikrom
Фамилия: Mamasoliyev
Статус: другой

Вернуться в Ma'naviy-ma'rifiy bo'im

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron