Жорий 2014 йил, 24 апрель куни Тошкент давлат шарқшунослик институтида “Хитой тили нотиқлик санъати” кўрик танловининг 12-республика босқичи ўтказилди. Унда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳамда СамДЧТИ хитой тили таълим йўналишининг иқтидорли талабалари иштирок этишди.
Мазкур кўрик танловда СамДЧТИ хитой тили таълим йўналишидан қатнашган иқтидорли талабалар ўз илмий раҳбарлари, катта ўқитувчилар Ма Цуй Линг ва Ванг Ли Фин кўмагида қуйидаги ўринларни қўлга киритишга сазовор бўлишди:
Сафарова Юлдуз – 2 фахрли ўрин (4-курс);
Мунисов Заркамол – 3 фахрли ўрин (3-курс).
Ғолиб талабаларимизнинг келгуси илмий изланишларига муваффақиятлар тилаймиз!