SamDChTI TSNQB ning I-chorak hisoboti

SamDChTI TSNQB ning I-chorak hisoboti

Сообщение akramsher » 13 апр 2018, 09:30

Самарқанд давлат чет тиллар институти таълим сифатини назорат қилиш бўлимининг
2018 йил I - чорак иш режасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан
ҲИСОБОТИ
№ Режалаштирилган ишлар мазмуни Ижро механизми Ижроси бўйича амалга оширилган ишларнинг қисқача мазмуни (бажарилмаганлик ҳолатлари сабаблари кўрсатилади)
1. Институт таркибидаги таълим сифатини назорат қилиш бўлими ташкил этилганлигини эълон қилиш ва институт таркибий тузилмаси таркибига киритиш-
Бўлим Низоми, бўлим ходимларининг лавозим йўриқномалари, иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бўлим Низоми, бўлим ходимларининг лавозим йўриқномалари, иш режаси намунавий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишилади ва институт Кенгашида тасдиқланади Бўлим Низоми, бўлим ходимларининг лавозим йўриқномалари, иш режаси намунавий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишилди ва институт Кенгашида тасдиқланди
2. Институт веб-сайтида Бўлимнинг махсус саҳифасини очиш ва унда талабалар, профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва фуқароларнингмурожаатлари,таклифлари ва эътирозларини қабул қилишни ташкил қилиш - Институт веб-сайтида белгиланган тартибда саҳифа очилади ва унинг фаолияти йўлга қўйилади СамДЧТИ веб-сайтида бўлимнинг махсус саҳифаси http://samdchti.uz/index.php/uz/bulim_v ... rat-qilish очилган ва талабалар, профессор - ўқитувчилар, ходимлар ва фуқароларнинг мурожаатлари, таклифлари ва эътирозлари қуйидаги келтирилган сайт орқали viewforum.php?f=54 қабул қилиш йўлга қўйилган. Ҳисоботнинг PDF шакли илова қилинмоқда.
3. Бўлимнинг фаолияти учун зарур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар номенклатурасини шакллантириш, уни белгиланган тартибда тасдиқлаш ва юритилишини ташкил этиш - Бўлим фаолиятига тегишли меъёрий -ҳуқуқий ҳужжатларни(рўйхат илова қилинади)www.lex.uz ва бошқа расмий манбалардан олинади, электрон база яратилади СамДЧТИ таркибидаги таълим сифатини назорат қилиш бўлими фаолиятига тегишли барча асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг электрон базаси яратилди ҳамда номенклатураси шакллантирилди, белгиланган тартибда тасдиқланди ва юритилиши ташкил қилинди. Тасдиқланган PDF шакли илова қилинмоқда.
4. Институт, факультетлар, кафедралар ва тегишли бўлимларнинг иш режаларини таҳлилий ўрганиш ва уларнинг мазмунидан келиб чиқиб, тегишли таркибий тузилмаларга таълим сифатини оширишга қаратилган масалаларни киритиш бўйича таклифлар бериш - Институт таркибий тузилмалари иш режалари ўрганилади. Ўрганиш натижасида таркибий тузилмаларнинг иш режаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади (Саволнома илова қилинади)
Ушбу масала ТСНҚБ нинг тасдиқланган иш режасига кўра 2018 йил I чоракнинг февраль ойида ижроси таъминланди. Тасдиқланган иш режанинг PDF шакли илова қилинмоқда. Тасдиқланган иш режага кўра факультет, кафедра ва тегишли бўлимларнинг иш режаларида институт бўйича таълим сифатини оширишга қаратилган баъзи бир масалаларни зарурий киритиш асносида таклифлар берилди.
5 Таълим муассасасини аттестация ва аккредитациядан ўтказишга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ички экспертларни жалб қилган ҳолда чуқур ўрганиш, уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва Давлат инспекциясига тақдим этиш - Амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ўрганилади, таҳлил қилинади ва натижалари юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади Ушбу масала ТСНҚБ нинг тасдиқланган иш режасига кўра 2018 йил I чоракнинг февраль ойида ижроси таъминланиши белгиланган эди. Ушбу масала бўйича бўлим ходимлари ҳамда ички экспертлар ҳамкорлигида ҳар бир кафедранинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари ўрганилди, таҳлил қилинди ҳамда тегишли таклифлар берилди. Таклифларнинг PDF шакли илова қилинмоқда.
6 Институтда ўқув жараёнининг ДТС, малака талаблари, ўқув режалари, фан дастурлари, ишчи ўқув режалари ва ишчи фан дастурлари билан таъминланганлик ҳолатини ўрганиш - Мазкур хужжатлар ўқув бўлими, деканат, кафедралар кесимида мавжудлиги ўрганилади.
Мазкур ҳужжатлар асосида таълим жараёниниг ташкил қилинганлиги, барча ҳужжатларнинг ўзаро мантиқий мослиги, фан дастурларида фаннинг мақсад ва вазифаларининг аниқ ёритилганлиги, машғулотлар жараёнида қўлланилаётган педагогик технологиялар, методлар ва усулларнинг мавзуларга ҳамда талабаларнинг эҳтиёжларига мослиги таҳлил қилинади, уларнинг машғулотлар жараёнида қўлланилаётганлиги баҳоланади, камчилик ва муаммолар аниқланади.
Аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли таркибий тузилмалар томонидан белгиланган чоралар ижроси назоратга олинади Институт бўйича ўқув жараёнининг ДТС, малака талаблари, ўқув режалари, фан дастурлари, ишчи ўқув режалари ва ишчи фан дастурлари билан таъминланганлик ҳолатини ўрганилди. Ўқув жараёнига тегишли хужжатларнинг ўқув бўлими, деканат, кафедралар кесимида мавжудлиги ўрганиб чиқилди.
Ушбу ҳужжатлар асосида ўқув жараёнига хос бўлган барча ҳужжатлар тайёрланганлиги ўрганилди. Текшириш давомида юзага чиққан жузъий камчиликлар ўз жойида бартараф этилди.
7 Профессор-ўқитувчиларнинг ярим йиллик шахсий иш режаларининг бажарилишини ўрганиш - Профессор-ўқитувчиларнинг ярим йиллик шахсий иш режаларининг бажарилиш ҳолати таҳлил қилиниб, натижалари бўйича институт ректорига маълумот тақдим этилади (Илова-жадвал асосида) Институт таркибидаги таълим сифатини назорат қилиш бўлими ходимлари ва ички эксперт гуруҳлари билан биргаликда профессор-ўқитувчиларнинг 2017/2018 ўқув йилининг ярим йиллик якунлари бўйича бажарилган ишлари ўрганилиб, таҳлил қилинди ва таклифлар тайёрланди ҳамда институт ректорига тақдим этилди.
8 Институт моддий-техник базасини ўрганиш - Ҳар бир кафедра кесимида таълим жараёни моддий-техник базасининг ҳолати (лаборатория жиҳозларининг замонавийлиги, яроқлилик муддати, зарур моддий ашёлар билан таъминланганлиги ва ҳ.к.) таҳлил қилинади, тегишли таклифлар берилади (Илова-жадвал асосида) ТСНҚБ ходимлари биргаликда институтдаги мавжуд кафедралардаги моддий-техник базаси ҳолати ўрганиб чиқилди. Кафедралар томонидан амалга оширилаётган грантлар, шартномалар асосида кафедранинг моддий-техник базасини яхшилаш борасида тегишли таклифлар жамланиб, институт ректорига тақдим қилинди. Мисол учун: таржима назарияси ва амалиёти, ахборот технологиялари, шарқ тиллари ва инглиз тили ўқитиш методикаси ва амалиёти кафедраларининг моддий-техник базаси грантлар асосида янада шакллантирилди.
9 Институт таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг фанлар бўйича асосий ўқув адабиётлари билан таъминланганлик даражасини АРМ ва кафедралар кесимида ўрганиш - Институт таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув режасидаги фанларнинг замонавий ўқув адабиётлари билан таъминланганлик ҳолатининг (жумладан тиллар кесимида) АРМ фондидаги мавжудлиги ўрганилади.
Аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш мақсадида институт раҳбарияти ва тегишли бўлимлар билан ҳамкорликда босқичма-босқич амалга ошириладиган режа ишлаб чиқилади, унинг ижроси назоратга олинади (Илова-жадвал асосида) Мавжуд кафедраларнинг таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг фанлар бўйича ўқув адабиётлари билан таъминланганлик даражаси ахборот-ресурс маркази ва кафедралар кесимида кўриб чиқилди ҳамда ўрганилди.
10 Профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини ўрганиш - Ҳар бир профессор-ўқитувчиниг илмий салоҳияти таҳлилий ўрганилади ва маълумотнома тайёрланади (Илова-жадвал асосида) Бугунги кунда СамДЧТИда 15 та кафедра мавжуд бўлиб, профессор-ўқитувчиларнинг сони 307 нафарни ташкил қилмоқда, шундан 12 нафар фан докторлар, 60 нафар фан номзодларини ташкил этиб (шундан 4 нафари PhD, 25 нафари доцент), институт бўйича фаолият юритаётган профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти 23,1% ни ташкил этади.
11 Профессор–ўқитувчилар томонидан очиқ дарсларнинг ўтказилиш ҳолатини таҳлилий ўрганиш - “Очиқ дарсларни ўтказиш режаси” асосида ҳолат ўрганилади, уларнинг сифати ва самарасига, тўғри расмийлаштирилишига эътибор қаратилади Бўлим ходимлари томонидан барча кафедралардан 2017/2018 ўқув йили учун режалаштирилган очиқ дарслар режаси тўплаб олинди. Очиқ дарсларни барчаси ҳар томонлама тўлиқ замонавий техникалар билан жиҳозланган аудитория ва марказларда ўтказилиши назоратга олинган.
12 Кафедраларда мустақил таълимнинг ташкил этилганлигини ўрганиш - Кафедраларда мустақил таълимни ташкил этилганлиги ўрганилади Институт ишчи ўқув режасига кўра таълим йўналишлари бўйича ўқув блоклари кесимида мустақил таълим соатлари тақсимланган ҳамда ушбу тақсимотга кўра мустақил таълим соатларининг бажарилиши назорат остига олинган. Институтда 2017 йил 29 июнь санаси билан тасдиқланган талаба мустақил ишини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома ишлаб чиқилган. Барча факультет ва кафедраларда ушбу йўриқнома асосида иш олиб борилиши назорат остига олинган.
13 Кузги семестр якуни бўйича талабалар билимини баҳолаш жараёнини таҳлил қилиш асосида рейтинг балларининг холислигини, шаффофлигини ва сифат даражасини баҳолаш - Талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари семестр якуни бўйича солиштирма жадваллар, сифат ва миқдорий кўрсаткичлар асосида таҳлил қиланади Институт ректорининг 2018 йил 2 февралдаги №72 сонли буйруғи асосида факультетларни текшириш учун ишчи гуруҳлари ташкил қилинди. Ишчи гуруҳлар факультетлардаги ўқув, илмий, маънавий-маърифий жараёнларни таҳлил қилиш чоғида, кузги семестр якунлари бўйича талабаларга қўйилган рейтинг балларининг холислиги, шаффофлиги ҳамда сифат даражаси ҳам таҳлил қилиб чиқди.
14 Охирги 3 йилда БМИ ва МД мавзуларини ишлаб чиқаришдаги (кадрлар истеъмолчилари) муаммолардан келиб чиқиб шакллантирилганлигини ҳамда улардаги такрорланишларнинг мавжудлигини ўрганиш - БМИ ва МД мавзуларини ишлаб чиқаришдаги (кадрлар истеъмолчилари) муаммолардан келиб чиқиб шакллантирилганлиги ҳамда мавзулардаги такрорланишларнинг мавжудлиги нуқтаи назардан ўрганилади 2018 йил 2 февраль куни институт ректори томонидан №72 сон билан тасдиқланган буйруққа кўра ишчи гуруҳ тузилган ҳамда мутахассислик кафедралари кесимида БМИ ва МД мавзуларининг охирги 3 йилда бажарилганлик ҳолати, тилшуносликнинг долзарб муаммолари билан ҳамоҳанг тарзда шакллантирилганлик ҳолати ва такрорланишлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида ишчи гуруҳ томонидан кўздан кечириб чиқилди.
15 Кадрлар истеъмолчиларининг фан дастурлари ва битирувчилар малакаси бўйича фикр - мулоҳазаларини ўрганиш - Кадрлар истеъмолчиларининг (асосий иш берувчилар кесимида, сўровномалар шаклида) фикр-мулоҳазалари ўрганилади Кадрлар истеъмолчиларининг фан дастурлари ва битирувчилар малакаси бўйича асосий иш берувчилар кесимида, сўровномалар шаклида улар томонидан тақдим этилган фикр - мулоҳазалар ўрганилди.
16 Институтда чет тилини ўрганиш бўйича яратилган шароитларни таҳлил қилиш - Профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг чет тили (лари)ни ўрганиши учун курслар ташкил этилганлиги таҳлил этилади Институт ректори томонидан 2017 йил 27 сентябрь санаси билан тасдиқланган 2017-2018 ўқув йилида институт профессор-ўқитувчилари учун "Меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш", "Ахборот-коммуникацион ва инновацион таълим технологиялари" ҳамда "Амалий инглиз тили" бўйича семинар-тренинг ва курслар ўтказиш жадвали ишлаб чиқилган ҳамда унга эътиборан институтнинг энг тажрибали профессор-ўқитувчилари машғулотларини олиб бориши назорат қилинади.
17 Чет тили ўқитувчиларнинг тил билиш даражасини таҳлилий ўрганиш - Чет тили ўқитувчиларнинг сертификат олганлиги ўрганилади Ушбу ҳолат бўйича таълим сифатини назорат қилиш бўлими ходимлари томонидан ҳар бир мутахассислик кафедралар кесимида чет тили ўқитувчиларининг тил билиш даражасини белгиловчи сертификатлар ўрганилди ҳамда сертификатлар нусхалари тўпланди. Тил билиш даражасини белгиловчи сертификатга эга бўлмаган ўқитувчиларга 2020 йилгача бўлган муддатда тил билиш даражаси бўйича сертификатларга эга бўлиши тўғрисида маълум қилинди.
18 Мутахассислик фанларининг чет тилида ўқитилиши ва рағбатлантириш механизмларини ўрганиш -Мутахассислик фанларининг чет тилида ўқитилиши ва институтдаги рағбатлантириш механизмларининг мавжудлиги ўрганилади Институт бўйича барча мутахассислик фанлари чет тилларда ўқитилади. Тил билиш даражаси сертификатига эга бўлган ўқитувчилар ҳар ойда давлат томонидан ойлик маошига қўшимча равишда рағбатлантирилиб борилади.
19 Институтнинг таркибий тузилмаларида (факультет, кафедра, бўлим, марказ, академик лицей) педагог ходимларнинг касбий малакаси ҳолатини, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишларидаги сифат даражасини аниқлаш мақсадида ички аттестация ўтказиш жадвалини ишлаб чиқиш ва институт ректорига тақдим этиш - Институт таркибий тузилмаларини ички аттестациядан ўтказиш қоидалари ва талаблари асосида уни ўтказиш жадвали ишлаб чиқилади, институт кенгашида тасдиқланади ва тегишли таркибий тузилма раҳбарларига эълон қилинади Ушбу ҳолат бўйича жадвал ишлаб чиқилди ва ректорга тақдим этилди. (тасдиқланган жадвал матни илова қилинмоқда)
20 Давлат инспекцияси томонидан тақдим этилган талаблар асосида таркибий тузилмалардан институт ички аттестациясига оид маълумотларни олиш ва маълумотлар базасини шакллантириш - Таркибий тузилмалардан тасдиқланган талаблар асосида институт ички аттестациясига оид маълумотларнинг олиниши ташкил этилади ва Бўлимда уларнинг базаси ташкил қилинади. Мазкур базадан ички аттестацияни ўтказиш жараёнида фойдаланилади
Таркибий тузилмалардан тасдиқланган талаблар асосида институт ички аттестациясига оид маълумотларнинг олиниши йўлга қўйилиб, бўлимда уларнинг базаси шакллантирилган. Мазкур базадан ички аттестацияни ўтказиш жараёнида фойдаланилди.
21 Институтда таҳсил олаётган иқтидорли талабалар ҳақидаги маълумотлар базасини шакллантириш, улар билан олиб борилаётган ишларни таҳлил қилиш - Институт иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими ва факультетлар деканатларидан иқтидорли талабалар рўйхати ва уларга оид маълумотлар олинади, тегишли база шакллантирилади.
Иқтидорли талабалар билан ишлаш борасидаги амалдаги фаолият таҳлил қилинади ва натижалари бўйича тегишли таклифлар тайёрланади Институтдаги мавжуд факультетларда таҳсил олаётган иқтидорли талабалар билан олиб борилаётган ишлар ҳолати ТСНҚБ ходимлари томонидан ўрганилди. Бугунги кунда институтда 267 нафар иқтидорли талабалар илмий тадқиқот ишлари билан шуғулланишмоқда, улар умумий талабалар сонининг 9,9%ини ташкил этади. Институт профессор-ўқитувчиларидан 170 нафари иқтидорли талабалар билан иш олиб бормоқда. Иқтидорли талабаларни илмий фаолиятга, ҳар хил танловлар, ёш олимлар илмий-амалий лойиҳалари ва илмий анжуманларда иштирок этишга қизиқтириш ва уларни бу борада кенгроқ жалб қилиш ишларига эътиборни қаратиш бўйича фаолиятни шакллантириш бўйича факультетлардаги масъул кишилар билан келишиб олинди. Мазкур ҳолат бўйича таклифлар тайёрланди ва улар институт ректорига тақдим этилди.
Иқтидорли талабалар ҳақидаги маълумотлар базаси шакллантирилди.
22 Бўлимнинг II чорак бўйича иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишилади ва институт Кенгашида тасдиқланади Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2018 йил 26 мартдаги 112-сонли "Намунавий иш режа"ни тасдиқлаш тўғрисидаги буйруғи асосида институт таркибидаги ТСНҚБ нинг II чорак учун иш режаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
23 Бўлимнинг I чорак якуни бўйича иш режасининг бажарилиши ҳақида ҳисобот тайёрлаш ва Давлат инспекциясига тақдим этиш - Бўлимнинг 2018 йил биринчи чоракда амалга оширган ишлар юзасидан ҳисобот тайёрланади ва институт ректори ҳамда Давлат инспекциясига тақдим этилади Институт таркибидаги таълим сифатини назорат қилиш бўлими томонидан иш режанинг бажарилиши I чорак якуни бўйича ҳисобот тайёрланди ҳамда институт ректори ва Давлат инспекциясига тақдим этилди (электрон шаклда).
akramsher
 
Сообщений: 3
Зарегистрирован: 24 янв 2018, 16:48
Имя: Akram
Фамилия: Shermatov
Статус: Учитель

Вернуться в Ta'lim sifati

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron