“Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қу

“Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қу

Сообщение sh.sadullayeva » 30 май 2017, 21:34

Ижтимоий фанлар кафедраси қошидаги “Ёш нотиқлар” тўгарагида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” китобининг тарғиботига бағишланган тадбир ўтказилди.
Тадбирни СамДЧТИ Илмий ишлар бўйича проректор Ашуров Ш.С, Ижтимоий фанлар кафедраси мудири доц.Амриддинова Д.Т ҳамда проф.Шодиев Р.Т кириш сўзи билан бошлаб бердилар. Тадбирда тўгарак раҳбари Садуллаева Ш.Б, кафедра ўқитувчилари ҳамда тўгаранинг барча фаол аъзолари иштирок этишди.
Тадбирда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” китоби мамлакатимизда қонун устуворлиги, тартиб-интизом, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, жамиятимизда миллатлар ва динлараро ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлашда муҳим қўлланма ва дастур вазифасини ўташини таъкидлади. Ушбу китобдаги давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган эзгулик ва тараққиёт, юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ фаровонлиги йўлидаги ғоялар мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий-маърифий ҳаётидаги ислоҳотларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Тадбир сўнгида тўгаракнинг йиллик ҳиссоботи берилди ва тўгаракда энг фаол қатнашган талабалар ва уларнинг ота оналарига сертификат, ташаккурномалар тақдим этилди.
Вложения
20170526_123610.jpg
20170526_123610.jpg (150.22 KiB) Просмотров: 252
sh.sadullayeva
Любопытный
 
Сообщений: 25
Зарегистрирован: 02 мар 2016, 14:24
Имя: Shahnoza
Фамилия: Sadullayeva
Статус: Учитель

Вернуться в Yosh notiqlar

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron