Ватаннинг мард ўғлонлари

Ватаннинг мард ўғлонлари

Сообщение turobov » 12 янв 2018, 14:38

14-Январ-Ватан ҳимоячилари куни

2018 йил 12 январ куни Араб тили назарияси ва амалиёти кафедраси мудири, доцент А.Туробов, катта ўқитувчи З.Хуррамова араб йўналиши 3-курс талабалари И.Файзуллаева, С.Саидовалар Самарқанд шаҳар марказий ҳарбий округига қарашли 13060-сонли ҳарбий қисмда 14 январ Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган "Ватаннинг мард ўғлонлари" мавзусида маънавий - маърифий тадбир ўтказдилар.
14 январ Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, худудий яхлитлиги, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қиладиган касб эгалари – Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси қуролли Кучлари ташкил топган кун сифатида нишонланади. Байрам санаси Ўзбекистон Республикаси қуролли Кучлари тарихидаги қуйидаги энг муҳим воқеалар билан боғлиқдир: 1991 йилнинг 31 август куни «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг асослари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни қабул қилинди. Ушбу муҳим ҳужжат ёш республикамизга ўзининг ҳарбий сиёсатини юритиш ҳуқуқини берди. Шу куни эълон қилинган «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида»ги баёнот эса миллий қуролли Кучларимизни ташкил этиш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди. 1991 йил 6 сентябрдаги «Мудофаа ишлари вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони соҳанинг илк пойдевори саналади.
1993 йил 29 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарори билан «14 январ – Ватан ҳимоячилари куни» деб белгиланди. Ватан ҳимоячилари кунини нафақат ҳарбий хизматчилар, балки айни вақтда армия сафларида ўз бурчини ўтаб қайтган ватандошларимиз ва эртага хизматга борадиган минг-минглаб навқирон йигитларнинг байрами, деб қабул қилинган. Ушбу байрам муносабати билан ҳар йили тантанали тадбирлар ўтказилади.
Она юртимиз ҳар доим ўзининг мард, жасур йигитлари билан фахрланиб келган. Йигитларимиз ота-она ва оиласини, ўзи яшаётган юрт тупроғини муқаддас билиб, Ватан ҳимояси учун доимо шай туришни бурч деб ҳисоблаган. Ушбу байрамнинг нишонланиши халқимизнинг ўз миллий армиясига нисбатан чексиз ҳурматини, алп йигитларига нисбатан ифтихорини билдиради. Институт жамоаси номидан барча Ватан ҳимоячиларини ушбу муборак байрам билан табриклаймиз ҳамда уларга оилавий тинчлик-хотиржамлик, соғлиқ-саломатлик тилаб қоламиз. Ҳаётингиз доимо шараф ва зафарларга тўлиқ бўлсин. Ватанимиз осмони доимо мусаффо бўлиши учун ҳар доимгидек ўз куч-ғайратингизни аяманг! Барчани Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаймиз! Байрамингиз муборак. азизлар!!!
Вложения
4.jpg
4.jpg (161.58 KiB) Просмотров: 37
2.jpg
2.jpg (202.42 KiB) Просмотров: 37
1.jpg
1.jpg (196.58 KiB) Просмотров: 37
1.1.jpg
1.1.jpg (181.15 KiB) Просмотров: 37
turobov
Прохожий
 
Сообщений: 51
Зарегистрирован: 17 янв 2017, 09:22
Имя: Abdurayim
Фамилия: Turobov
Статус: Учитель

Вернуться в Arab tilli nazaryasi va amaliyoti kafedrasi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron