Наврўз байрами – шарқона анъаналар тарихи ва бугунги куни.

Наврўз байрами – шарқона анъаналар тарихи ва бугунги куни.

Сообщение mr-ton » 22 мар 2016, 15:42

Шарқ мамлакатларида яшовчи халқларнинг қадимий, анъанавий байрами. Наврўз сўзи форс тилидан олинган бўлиб, янги кун деган маънони англатади. Бахорги тенг кунликка (21 ёки 22 март), яъни қўёшнинг Ҳамал буржига киришига тўғри келади. Наврўз деҳқончилик ишларини бошлаш байрами ҳам ҳисобланади. Наврўз байрамида оммавий халқ сайллари уюштирилади. Янги унган кўкатлардан тансиқ таомлар пиширилади. Баъзи экинларни экиш бошланади.
Дастлаб, Наврўз байрамини ўтказиш ўтроқ деҳқонларга расм бўлган, кейинчалик улар орқали ярим ўтроқ ва кўчманчи туркий халқларнинг ҳам урф одатларига айланган.
Тарихий манбаларга кўра Наврўзни байрам қилиш аҳамонийлар давридан бошланган ва Ўрта Осиё , Эрон , Афғонистон халқларида энг катта байрамлардан бири ҳисобланган. Бу улкаларда ислом дини киритилганидан кейин наврўз байрами ман қилинган, аммо халқ ўз севган байрамиин нишонлашда давом этган. Ўрта Осиё ва Эрон халқлари Араб халифалиги хукумронлигидан қутилган давр (IX-X асрдан) бошлаб, наврўз байрамини ўтказиш яна расмий тус олган.
Қадимги паҳлавий китоблардаги маълумотларга асосланиб, Абулқосим Фирдавсий ўзининг “Шохнома” асарида Наврўз байрамини пайдо бўлишини афсонавий шох Жамшид номи билан боғлайди. Наврўз байрами ҳақидаги маълумотлар Абу райхон Берунийнинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” ва бошқа асарларида, Умар Хаёмнинг “Наврўзнома” асарида учрайди. Махмуд Қошғарийнинг “Девони луғатит-турк” асарларида наврўзга бағишланган халқ қушиқлари келтирилган. Ўрта Осиёлик тарихчи олим Абу Бакр ал-Наршахий (899-959) ўзининг “Бухоро тарихи ” асарида наврўз куни Сиёвуш қабри бошида хўроз сўйишларини ва бунга уч минг йилдан ортиқроқ вақт ўтганини ёзган. Ўрта Осиё худудида наврўз байрами нишонланганлиги тўғрисида бошқа манбаларда ҳам маълумотлар бор.
Ҳозирда Ўзбекистон худудида яшаётган халқлар ҳам бу кунни қувонч билан кутиб оладилар. Бир неча кун илгари тайёргарлик ишларини бошлайдилар. Буғдойни ундиришга қўйиб ва унинг майсасидан сумалак тайёрлайдилар, кўкат чучвара, ялпиз сомса, халим тўғрама каби таомлар пиширадилар, отчопар, улоқ, кураш сингари халқ ўйинлари, сайллар ўтказилади, бахор ҳақида қушиқлар куйлайдилар.
Наврўзнинг биринчи куни қишлоқ жойларда болалар тўп-тўп бўлиб, хонадонлар эшиги олдида Наврўзга бағишланган қушиқ айтишади. Хонадон эгаси уларни совға – салом ва егуликлар билан сийлаган. Болалар егуликларнинг бир қисмиин қишлоқдаги бева бечораларга улашишган. Бу удум ҳозир ҳам Самарқанд ва Жиззах вилоятларининг айрим қишлоқларида сақланган. Наврўз янги йил байрамигина бўлиб қолмай, меҳнат байрами ҳам ҳисобланади. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, бошқа қадриятлар қаторида Наврўз байрами яна тикланди. Ҳозир Ўзбекистонда ҳам Наврўз умумхалқ байрамларидан бири сифатида нишонланади, 21 – март дам олиш куни деб эълон қилинган. Ҳар йили шу куни республиканинг барча вилоятларидаги хиёбон ва майдонларда байрам сайллари ташкил қилинади, концертлар берилади. Бир неча кун мобайнида махаллаларда Наврўзга бағишланган тадбирлар ўтказилади, сумалак, халим ва бошқа тансиқ таомлар пиширилади.
Наврўз кунлари хокимликлар, махаллаларнинг фаоллар, ҳайр эхсон ташкилотлари, меҳрибонлик уйлари болалари, уруш ва меҳнат фахрийлари ёлғиз кексалар ҳузурига ташриф буюриб, уларни қутлаб, совға – саломлар улашади.

SamDCHTI Roman german fakulteti
206-guruh talabasi Rahmatullayeva Guljahon
mr-ton
Новичок
 
Сообщений: 10
Зарегистрирован: 19 мар 2016, 11:44
Имя: Doston
Фамилия: Raxmonqulov
Статус: студент

Вернуться в Yosh jurnalistlar to'garagi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron