ОТАМГА МАКТУБ (Меҳргул)

ОТАМГА МАКТУБ (Меҳргул)

Сообщение turobov » 10 фев 2017, 09:56

Меҳргул
Меҳргул Каримова Каттақурғон туманида туғилган, Самарқанд давлат чет тиллар институти корейс филологияси факультетини битирган . Шеърлари республика матбуотида чоп этилган. СамДЧТИ «Парнас» талабалар ижодий клуби аъзоси.

ОТАМГА МАКТУБ
Кўксимда қайғунинг қирпичоқ жанги,
Уни айтмай дейман ўзингга, ота.
Қизинг бўлиб келдим дунёга энди,
Ғамдек қайтмай деймай кўзингга, ота.

Ҳадикми, шармми тик боқолмадим,
Гарчи тўйай дейман кўзингга, ота.
Манглайим барибир осмон қадар кенг,
Тупроқ бўлиб чўкай изингга, ота.

Покликда булутдан, тупроқдан кўпроқ,
Ўхшагим келади ўзингга, ота.
Дунёга сиғмайди нетай юрагим,
Қандай жавоб берай тузингга, ота?

Барига қўл силкиб кетгим келяпти,
«Қизим» деган битта сўзингга, ота.
У аввал ЯШАМОҚ илмин ўргансин,
Мадад бўлиб тургин, қизинга, ота…

МУНОЖОТ
Армонларга кетасанми,
Шодонларга кетасанми.
Мен – худонинг суйган қули,
Шайтонларга кетасанми?
Жоним ўзин бўлиб ютар,
Қабрин қазиб – тилиб ютар.
Сени дуо қилиб ютар,
Вайронларга кетасанми?
Йўлинга жон тўшяпман,
Кўзингни деб яшяпман.
Тупроқларга ўхшяпман,
Осмонларга кетасанми?
Покланганим – қаддим доли,
Армонларим – ҳажринг боли.
Шундоқ жунун ишқдан холи,
Жаҳонларга кетасанми?

Эй, кўзингда ўлай ўзим,
Жонимни нақд тўлай ўзим
Сенсиз кимлар ёпгай кўзим,
Уммонларга кетасанми.???

ИЛИНЖ
Менку қолдим, ишқ йўлларда,
Осмонларга етинг, азизим.
Овунай тул хотираларга,
Дийдор ташлаб кетинг, азизим.
Ўзимданда баланддир пойим,
Ўзимдан ҳам пастроқ дорларим.
Мен кўзингиз эслаб ўлайин,
Бир дор ташлаб кетинг, азизим.
Дўстлар айтар: «Кулганинг дуруст»,
Кулганимдан ўлганим дуруст.
Дунё ичра маъюс табассум –
Хумор ташлаб кетинг, азизим
Кўзларимда ёнаяпти чўғ,
Бу чўғларга чулғанганим йўқ.
Кўзингизга сиғиндим бунча,
Тумор ташлаб кетинг азизим.
Кўзларимда қайтсангиз нетар,
Бўзларимда қайтсангиз нетар
Бир зимистон яшаб қолай. Сўнг –
Баҳор ташлаб кетинг, азизим…
Мен кўзингиз эслаб ўлайин,
Бир дор ташлаб кетинг, азизим…
turobov
Прохожий
 
Сообщений: 52
Зарегистрирован: 17 янв 2017, 09:22
Имя: Abdurayim
Фамилия: Turobov
Статус: Учитель

Вернуться в PARNAS ijodiy klubi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron