“Парнас” клуби қалдирғочлари

“Парнас” клуби қалдирғочлари

Сообщение turobov » 10 фев 2017, 09:52

“Парнас” клуби қалдирғочлари

Мавлуд Мухитдин
Мавлуд Мухитдин (Мавлуда Шерқулова) Жиззах вилояти, Бахмал туманида туғилган, Самарқанд давлат чет тиллар институтининг француз филологияси факультетини битирган. Институт талабаларининг «Парнас» ижодий клуби сардори бўлган. Бу иқтидорли талаба қизнинг илк шеърий тўплами “Қиз тушмагур ғўр эди” номи билан чоп этилган. Асарлари ва илмий мақолалари республика вақтли матбуотида эълон қилинган. Устозларининг иқтидорли шоирадан умидлари катта.


НАВОИЙ РУБОИЙЛАРИГА ШАРҲ МУХАММАС
Бир қалқибон умримни вайрон айлади ишқ,
Ул вайроназор ичра сарсон айлади ишқ,
Не маконға менимни меҳмон айлади ишқ,
Кўнглумни ғаму дард ила қон айлади ишқ,
Кўз йўлидин ул қонни равон айлади ишқ.

Чарх урибон бошима фиғон айлади ишқ,
Ўз-ўзимдин ваҳки ул пушмон айлади ишқ,
Чўғ солибон жонима, гирён айлади ишқ,
Ҳар қатрани билмадим, қаён айлади ишқ,
Бедил эконим бўйла аён айлади ишқ.

* * *
Исмимдаги «мим» молу ҳолингга фидо,
Анинг ҳам бори аъмолингга фидо,
«Во» дариғ, дарду заволингга фидо
Жонимдоғи «жим» икки долингга фидо,
Андин сўнг «алиф» тоза ниҳолингга фидо.
«Лом» демаким, борим истиқлолингга фидо,
«У-да» ҳоксор, пойи халолингга фидо,
Мазмун кашф этсанг, ақлу лолингга фидо,
«Нуни» доғи анбарин ҳилолингга фидо,
Қолғон икки нуқта икки холингга фидо.



* * *
Хасби ҳолим баёниға менда дармон йўқ,
Гаҳи дармон ўлса, гаҳи завқи даврон йўқ.
Ки аҳли оламда санингдек комрон йўқ,
Ҳажрингда менинг сабрима жуз нуқсон йўқ,
Кўнглим аро ғайри нолау афғон йўқ.

Санинг дардингда манингдек гирён йўқ,
Ўз-ўзимға сайёдмен, ажаб қурбон йўқ,
Санъатинг шарҳига-ки, илму урфон йўқ,
Жонимға ҳаёт умиди худ имкон йўқ,
Йўқ, йўқ, сабр йўқ, кўнгил йўқ, жон йўқ.

* * *
Эгнингизда кимхоб, шоҳи,
Табаррукдир бизга бўз ҳам.
Сизга олқиш, бизга гоҳи,
Топилмас бир луқма сўз ҳам.
Сиз кибрдор каслар аро,
Бизнинг сафда уч-тўрт ғариб.
Сиз кўп чечан, сиз кўп бало,
Биз чучук тил, сўз ахтариб.
Куйиб хасад қилмагайман,
Қилмагайман ҳатто ҳавас.
Лек макрни билмагайман,
Биз камтарин маҳбуб, холос!
Молу дунё – ёлғон ихлос,
Хақ берганин олғусидир.
Сиздан дилга озор мерос
Биздан-чи шеър қолгувсидир !

* * *
Кулгуга бегона, ғамга дугона,
Хасрат бўйнидаги қадимий тумор.
Тақдири азал шул - аччиқ пешона
Оддий бир хақиқат қилинмас инкор.

Сайёд, домингни ол, озорда бу жон,
Мубтало дилимда титраётир най.
Кўзларим уфқига чўкаётир шом,
Гар бир он бўлса-да, юксалиб сўнай.
Мосуво дилимда йиғлаётир най…

* * *
Бундан ўн йиллар бурун ,
Қиз тушмагур ғўр эди.
Ишонгани - чиройи ,
Мақсадига жўр эди.
Ота-она мункиллаб,
Тақдир оғир ўй бўлди .
Ахир қизи тенгилар,
Аллақачон тўй бўлди.
Баҳор кетиб, ёз келди.
Ёз ортида куз мудрар.
Ўз тенгини ахтариб,
Ўттиз ёшли қиз мудрар.
Малоҳату хуснни ,
Олиб кетганди йиллар .
Бугун қизнинг дардини,
Тўрт девору шифт тинглар
Хар қисматнинг вақти-ю,
Тақдир йўли берилган .
Айтмишларки оч қолур ,
Ош устида керилган !

* * *
Биз осмон бўламиз
ҳали азизим.
Ерда қолажакдир ,
Қайғуларимиз.
Биз уммон бўламиз,
ҳали азизим.
Тўлқиндек жўш урар,
Туйғуларимиз.
Унутиб дунёнинг
Ташвишларини.
Биз ўзга дунёда
жавлон урамиз.
Рўёбга чиқариб,
ўнгу тушларни,
Иккимиз юракда
жаннат қурамиз.
Биз осмон бўламиз,
ҳали азизим…
turobov
Прохожий
 
Сообщений: 52
Зарегистрирован: 17 янв 2017, 09:22
Имя: Abdurayim
Фамилия: Turobov
Статус: Учитель

Вернуться в PARNAS ijodiy klubi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron