ОЛТИН САФАР (Эшқобил ВАЛИ)

ОЛТИН САФАР (Эшқобил ВАЛИ)

Сообщение turobov » 23 янв 2017, 10:02

ОЛТИН САФАР
(туркум)
Биз Самарқандга фақат савдо учун сафар қилмаймиз. Оташин қалбларимиз чўлнинг иссиқ шамолларидан тўлишгандек хаяжон оғушида бу қутлуғ маконга тинимсиз интиламиз. Мақсадимиз бу ерда бошқа ўлкаларда номаълум билимларга бўлган чанқоғимизни қондиришдир. Биз Самарқандга олтин сафаримизни амалга оширамиз.
Жеймс Елрой Флескер, шоир, саёхатчи олим (Англия, 1913)

ҚИШКИ САМАРҚАНД
Регистоннинг томидаги қор
Бунча гўзал, бунча сервиқор;
Гўё оппоқ салла ўраган
Тарих отли кекса оқсоқол.

Руҳободнинг оппоқ гумбази,
Момом айтган аллага ўхшар.
Жаранглайди кумуш овози,
На унутиб, на эслаб бўлар.

Қилич мисол ялтирайди қиш,
Гўр Амирнинг тарновларида.
Тўрт томонда тўртта Алпомиш
Тиғ тутгандек бедовларида.

Кетиб қолган бахши бобомлар,
Регистоннинг миёнасидан.
Қантар оғса, балки қайтарлар,
Офтоб тегиб пешонасидан.

РЕГИСТОН ҚИЗИ
Ўн беш кунлик ойдин кунгурак
Лабларингга тўкмиш табассум.
Регистонда сайр этган малак,
Мен хуснингдан лол қолдим бир зум.

Тиллакори деворида нақш,
Қароғимга битилган ашъор.
Бунча сўлим, бунча оромбахш,
Изларингдан таралган ифор.

На мулким бор, на етар хукмим
Тўхтатгали сени муваққат.
Юрагимда лиқ тўла ишқим
Регистонга ва… сенга фақат!

Ой рашк қилган бу мовий гумбаз,
Бибихоним тўқиган палак.
Шеър қувлаган ҳув ўшал оҳу
Сен учрагач йўқолган юрак!


* * *
Ҳар кечанинг оқ тонгги бор,
Ҳар кундузнинг оқшоми.
Ҳар бандаси иймонга зор –
Ҳар мазҳабнинг каломи.

Кенг бағрига қучоқ очар
Қадим Шарқнинг ғурури,
Бунда мангу қўним топар
Дин-диёнат, илм нури!

Бунда толиб тупроқ ялар,
Ёзилар ишқ китоби.
Бунда илм ишқ аталар,
Ишқ жамлайди жаноби.

Интилади кўкка фақат,
Ҳар сахарда, ҳар хуфтон,
Яхши ният ҳам тиловат –
Мангу турсин Самарқанд!
turobov
Прохожий
 
Сообщений: 52
Зарегистрирован: 17 янв 2017, 09:22
Имя: Abdurayim
Фамилия: Turobov
Статус: Учитель

Вернуться в PARNAS ijodiy klubi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron