УЛТОНАТ (Эшқобил ВАЛИ)

УЛТОНАТ (Эшқобил ВАЛИ)

Сообщение turobov » 23 янв 2017, 10:01

УЛТОНАТ
(туркум)

Алпомиш саройдагилардан дўсти Қоражонни сўради. Улар Ултонтоз жорий қилган тартибга кўра Қоражон бахши Ҳаққул каби жамоа орасида кўзга ташланмаслиги, овоз чиқариб бировга гапирмаслиги ва ўз фикрини жория қилмаслиги лозимлигини айтишди. Шу тахлит Қоражоннинг паттаси қўлига тегиб, узлатга чекинган экан.
«Алпомиш» достонининг оғзаки вариантидан
* * *
Мен саволга эмас, савол берувчига жавоб бермоқчиман.
Ошо. Ҳинд файласуфи

* * *
Таҳририят томон жилар,
Мавлуд шоир навқирон.
Ҳар одимда ўн жилмаяр
Қўлтиқда янги девон.

Бунданда дил қитиқлар
Устоз ҳақда мақола.
Кўнгилдаги битиклар
Бўларди-я рисола.

Аммо ҳар рўзноманинг
Хажмидек қисқа сўзи.
Яна камтар домланинг
Билмайди асло ўзи.

Шилқим ёмғир ўрмалаб
Энади бўйин томон.
Мавлуд қизни сийпалаб
Уялтирар батамом.

Хайрият, мана эшик,
Даф бўлар шилқим ёмғир…
Худди биров қучгандай
Шоира титрар дир-дир.

… Кимсиз, келинг, ҳой синглим!? –
Жаранглар мулойим, соз.
- Хонамга дарров киринг,-
Ундайди такрор овоз.


Катта нозир Ултонтош
Гапни бошлар узоқдан:
- Ижодингга кимдир бош,
Отанг қайси қишлоқдан?

Аро кирар жонига
Қизнинг ташриф қоғози.
Сингиб грибонига
Ўзгаради овози:


-Талабаман «иняз»да
Бўлажак тилмочдирман.
Мақолам бу қоғозда
Шу… эълон қилмоқчиман.

- Қани, қани, шоира,
Нима ҳақда ёзибсиз..
Бўлмайди, афсус, сира,
Мавзуда адашибсиз!

- Ўқиб ҳам кўрмадингиз,
Хулосангиз бунча тез!?
- Ҳали кам тажрибангиз,
Қизишмангиз яхши қиз…

Менинг бошим ёрилгай,
Не-не зотлар дастидан…
Услубингиз… дурустдай,
Гап мавзуда, аслида.

Устозингиз – таниш ном,
Тўғриси, сал ҳалигидай,
Гўё бўлганлар бадном…
Эшитгансиз ҳойнаҳой.

…Эрк ҳақида сўзлармиш,
Эркин юртда пайдар-пай.
Матбуотни сўкармиш,
Қайда сўзласа тинмай.

Иқтидор бор, чиндан ҳам,
Сезилади услубдан.
Ачинаман мен бирам,
Холос бўлинг… адибдан.

Мана мен бўлгум устоз,
Маслакда ва матлабда.
Мен - яхши замонасоз,
Сиз аълочи мактабда.

Шеър, қалам, бўлар бир гап,
Лек замондан қолмайсиз.
Ҳақиқатни орқалаб
Сира обрў олмайсиз.

Ёзинг, фақат улуғлаб,
Ёмон, яхши - барини.
Шунда кўрган бўласиз,
Қўқиқофдан нарини…

Хўп, денг синглим, сиз бир оз
Ўйлаб кўринг гапимни.
Устозда ҳам бор устоз
Унутманг айтганимни.

Ёзмоқ бўлиб мақола,
Ўрганманг ҳар кимни ҳам.
Қахрамонлар Абдулла
Орифдан бўлмасин кам…

- Узр, аммо мен сира
Устозимдан кечмайман.
Ултон бўлгандан кўра,
Ҳеч журналист бўлмайман!..

Таҳририятдан отилар,
Мавлуд шоир-навқирон.
Қўлчалар мушт тугулар,
Қўлтиқдан тушар девон.

Топталган пок туйғулар,
Умидлари чилпарчин.
Минг хаёл дил қутқулар,
Хазм қилолмас барин.

Шилқим ёмғир ўрмалаб,
Энади бўйин томон.
Мавлуд қизни сийпалаб,
Карғантирар батамом.
turobov
Прохожий
 
Сообщений: 52
Зарегистрирован: 17 янв 2017, 09:22
Имя: Abdurayim
Фамилия: Turobov
Статус: Учитель

Вернуться в PARNAS ijodiy klubi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron