БАҲОР СОНЕТЛАРИ (Эшқобил ВАЛИ)

БАҲОР СОНЕТЛАРИ (Эшқобил ВАЛИ)

Сообщение turobov » 23 янв 2017, 09:56

БАҲОР СОНЕТЛАРИ

1
Бодраб-бодраб гуллайди бодом,
Кулиб-кулиб очилар олча,
Қиқирлашар тинмасдан бирам
Симёғочда бир жуфт мусича.

Кумушланар жийда танаси,
Оқ чойшабга бўрканар ўрик.
Шохларида бахт тантанаси,
Мевазорда бошланар кўрик.

Уялгандек эгилар олу,
Лабларида сирли табассум…
Юрагимга солади ғулув
Хотирамга келган ишқ бир зум.

Ғунчаларни эркалаб сўйсам,
Кўзларимга томчилар шабнам.

2
Уйғонади қайсар ғулуни,
Қулоғига томчилар найсон;
Ғимирлайди, тинмайди уни,
Кимтинади уйғоқ бодомхон.

Қўлларини чайиб қатиққа,
Мўйлаб бураб иржаяр ёнғоқ.
Ҳам қилади бошин ариққа
Оқ олмалар, тутгандек тўлғоқ.

Лабин бўяр қирмизи гилос,
Соч ўради хазин мажнунтол.
Тиллашади шафтолилар соз,
Тинглашади хурмолар беҳол.

Куйланади азалий қўшиқ ,
Баҳор отли мўъжизакор ишқ.







3
Менга куч бер, ато эт қувват,
Эй баҳорий маъюс, Сабргул,
Хавотирман, сусаймасин шахд,
Ғамгинликни ҳайдагил буткул!

Жон оғритар захрибўригул,
Дард аритмас ўғри номозшом,
Гулшаҳриёр, очилсин буткул,
Муяссаргул бўлмасин бадном.

Ирис гуллаб, майсара бўлсин,
Лойқа сувлар кетсин-ай, тинсин;
Баҳор кулсин, баҳор-а кулсин,
Гулифурқат бахти очилсин!

Мен-шиддатнинг ўтли ошиғи,
Жўр овоздир кўклам қўшиғи.

4
Сочларимни ўйнайди шамол,
Юзларимни ювади ёмғир.
Кўз қисади бокира хилол,
Уйғонишар чечаклар бир-бир.

Болалигим эслатар лола,
Онам ёдга тушади бирдан:
Сумалакли сопол пиёла
Ва иссиқ нон кемтик тандирдан

Азиз Момо кетар гумбирлаб
Чалмоқ бўлар баҳорни аёз.
Шеър ёзаман кўкламни алқаб
Вужудимни қучар эҳтирос!

Қувонтирар кўнглимни чексиз,
Бетон ариқ бўйида ялпиз!









5
Кўклам либосини тикади баҳор,
Самонинг идраган куйлаги ямоқ;
Осмон хасадгўйдир, юлдузлар ночор,
Қарсиллаб йиғлайди момоқалдироқ.

Чувалар иплари чевар баҳорнинг,
Уфқда тусланар минг турли ипак,
Ҳидлари маст қилар яшил уфорнинг,
Кўзни қамаштирар нилий камалак!

Юзлари нам ернинг, ҳаво бадқавоқ-
Чучмомо ниш урар, жилмаяр ялпиз.
Мен бугун табиат қўйнида сайёҳ,
Кимдир ташлаб кетган, ивиган афсус.

Чузилган тунларнинг ок тонглари бор;
Тонгни яшаришдан бошлайди баҳор!


Феврал-март, 2005
turobov
Прохожий
 
Сообщений: 52
Зарегистрирован: 17 янв 2017, 09:22
Имя: Abdurayim
Фамилия: Turobov
Статус: Учитель

Вернуться в PARNAS ijodiy klubi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1