kadrlar bo'limi

kadrlar bo'limi

Сообщение Kadrlar bo'limi » 07 фев 2018, 16:00

1. Олий таълим тизимидаги институтлари бўлим бошлиқлари таъриф разрядлари ҳар хил, баъзисида факультет деканининг ойлик маошига тенглаштирилган, баъзиларида эса 15 разряд, 13 разряд нима учун ҳаммма бўлимда ҳар хил, ҳаммаси бошқарув ходимлар таркибига кирувчи лавозимку, шу сабабли иш ҳажми бир хиллиги инобатга олинса;
2. Бўлимлардаги назоратчи (инспектор) ва услубчи (методист) лавозимларига олий маълумотли мутахассис талаб этилади, лекин уларнинг ойлик иш ҳақига белгиланган разрядлари (4, 5 разряд) паст, шу сабабли разрядларини кўтариш, масалан олий маълумотли бўлган ёки бўлмаган бухгалтер 8 таъриф разряди билан ойлик маоши олади, лекин олий маълумотли инспектор ёки услубчи 4 ёки 5 таъриф разряди билан ойлик олади, шунга эътибор қаратилса;
3. Институтдаги кабинет мудири лавозимига касб-ҳунар коллежларини тугатган, яъни ўрта-махсус маълумотга эга ходимларни ишга қабул қилиш, яъни кабинет мудири лавозимини (олий таълим тизими учун) техник ходимлар таркибига қўшимча қилиб киритиш;
4. Институтда таҳсил олаётган талаба қизлар болали бўлганда неча йилгача академик таътил олиши мумкин, олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги низомнинг тегишли бандига “бола парвариши таътили муддатида” дейилган лекин муддати ноаниқ.
Kadrlar bo'limi
 
Сообщений: 2
Зарегистрирован: 07 фев 2018, 15:29
Имя: Fotima
Фамилия: Ziyadullayeva
Статус: Учитель

Вернуться в Bo'limlar va markazlar

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron