Байрам муборак

Байрам муборак

Сообщение diyor » 08 мар 2017, 09:40

Мунис онахонлар, мехрибон волидаларимиз, азиз опа-сингиллар, суюкли ёрлар, дилбанд қизларжон, дилбар аёллар... Барчангизни баҳор айёми, 8 март – халқаро хотин-қизлар куни билан чин юракдан муборакбод этишга руҳсат бергайсиз. Сиз бор экансиз олам мунаввар, сиз бор экансиз йигитлар юрагида чўғ, сиз бор экансиз оиламиз обод, сиз бор экансиз дилларда сурур, сиз бор экансиз келажак умиди барча эркакларни буюк ишлар сари сафарбар этади... Сизнинг мадҳингизни куйламаган қўшиқчи, ашъор этмаган шоир йўқ. Дарҳақиқат, Одамнинг яралиши-ю, инсонларнинг бу дунёга келишидан мақсадидаги асосий мантиқ сизларда. Барча буюкларнинг ортида камида битта буюк АЁЛ бор! Бахтимизга бор бўлинг, бахтингиз бекам, ҳаёт йўлингиз нурафшон, кўнгилларингиз равшан бўлсин, дилларингиз доимо шод бўлсин, орзу-умидларингиз рўёбини кўринг, азизларимиз байрам яна бир бор муборак бўлсин!
Вложения
photo_2017.03.08_09.38.37.jpg
photo_2017.03.08_09.38.37.jpg (33.93 KiB) Просмотров: 203
diyor
Прохожий
 
Сообщений: 59
Зарегистрирован: 26 дек 2016, 09:49
Имя: Diyor
Фамилия: Mamadjanov
Статус: Учитель

Вернуться в Ingliz tili grammatikasi va tarixi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron