“Диний экстремизм ва терроризм – ёшлар келажагига таҳдид”

“Диний экстремизм ва терроризм – ёшлар келажагига таҳдид”

Сообщение abdutagirova » 13 мар 2019, 12:58

“Диний экстремизм ва терроризм – ёшлар келажагига таҳдид” мавзусида давра суҳбати

“Ижтимоий фанлар” кафедраси проф. Р.Т.Шодиев томонидан эшитилди: Ҳозирги кунда терроризм ва диний экстримизм хафидан ҳеч қайси давлат ҳоли емас . Ироқ ва Сурияда фаолият юритаётган терорчи гуруҳ 2014 йил ўзини ИШИД деб атаб, ислом динидан ниқоб сифатида фойдаланиб, сиёсий ва бошқа тажовузкор мақсадларда турли оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этмоқда. Сир эмаски, ИШИД Марказий Осиё мамлакатларига ҳам ўз таъсирини ўтказишга уринмоқда. Бугунги кунда мамлакатимиз диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши етарли тажриба ва хуқуқий база шакллантирганлиги ҳақида ва унга ёшларимиз онгини тўғри йўналтираётганини маърузаларида қайд этиб айтиб ўтдилар.
Шундан сўнг “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири доцент Д.Т.Амридинова сўзга чиқиб, Талаба ёшларга бугунги кунда берилаётган имкониятлар ҳақида, бундай имкониятлардан фойдаланган ҳолда шукуроналик билан мамлакатимиз ривожига ҳар бир ёш авлод ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиши кераклиги ҳақида тўхталиб ўтди.
Албатта бугунги кун долзарб мавзуси бўлган диний экстримизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шакллари қарши курашишга ёш авлодни жалб этиш ва унинг самарали усуларидан фойдаланиш кераклигини професор ўқитувчилар томонидан тўхталиб ўтилди.
Тадбир сўнгида талабаларнинг саволларига батафсил жавоблар ва тушунтиришлар берилди.
abdutagirova
 
Сообщений: 6
Зарегистрирован: 12 мар 2019, 15:08
Имя: fariza
Фамилия: abdutagirova
Статус: Учитель

Вернуться в Ijtimoiy fanlar kafedrasi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron