кафедраси илмий - услубий семинар кенгаши № 6 йиғилиши

кафедраси илмий - услубий семинар кенгаши № 6 йиғилиши

Сообщение ashurova-x » 04 апр 2018, 16:22

Кафедранинг ўқитувчиси Ашурова Хуршида ва СамИСИ ўқитувчиси Н.Маматқуловаларнинг Қадимги Ҳиндистон фалсафаси деб номланган ўқув-услубий қўлланмасининг нашрга тайёрлаш ишларининг ниҳоясига етганлиги ва чот этиш учун профессор-ўқитувчилар томонидан илмий семинарда муҳокамадан ўтказиш масаласини кўриб чиқиш.
ЭШИТИЛДИ: доц. М.Ж.Бозоров. Барчамизга маълумки Фалсафий билимлар тарихида Ҳиндистон фалсафасининг ўзига хос ўрни ва аҳамияти катта бугун илмий семинарда биз кафедрамизда тайёрланган Қадимги Ҳиндистон фалсафаси деб номланган ўқув-услубий қўлланма муҳокамасини кўриб чиқамиз. Хусусан мен бу ўқув-услубий қўлланмани ўқиб чиқиб тақриз ёзиб бердим. Бугунги муҳокамада сизларнинг фикр ва мулоҳазаларингизни инобатга олган ҳолда кафедра ўқитувчиси Ашурова Хуршида ва СамИСИ ўқитувчиси Н.Маматқуловаларнинг Қадимги Ҳиндистон деб номланган ўқув-услубий қўлланмасининг тайёрланиши бошқа институт билан ҳамкорлигимизнинг яна бир нишонаси сифатида кўришимиз мумкин.
СЎЗГА ЧИКДИ: профессор Р.Т.Шодиев Ҳаммага маълумки Фалсафий билимлар ривожида албатта ҳар бир фалсафа илмини ўрганувчи билимдон фалсафа тарихага мурожат этмоғи лозим бўлади. Бундай имконият маълумки истиқлол фалсафий таълимотлар тарихига фалсафий меросга холис ва илмий ёндашиш имконияти туғилишида катта имконият бўлди. Тарихни билиш, ундан тўғри ва холис хулосалар чиқара олиш инсон маънавий камолоти учун ниҳоятда муҳимдир. Зеро, ўтмишни билмасдан туриб, келажакни тўғри тасаввур этиш мумкин эмас. Умуман кафедра ўқитувчиси Ашурова Хуршида ва СамИСИ ўқитувчиси Н.Маматқуловаларнинг Қадимги Ҳиндистон деб номланган ўқув-услубий қўлланмасининг тайёрланишини ижобий баҳолаш мақсадга муофиқдир. Шунинг учун мазкур ўқув-услубий қўлланмани ижобий баҳолаб чоп этилса яхши бўларди деб, ўйлайман.
СЎЗГА ЧИКДИ: Доц. Д.Т.Амридинова. Юқоридаги фикрларга қушилган холда ўзимнинг ижобий фикрларимни билдирмоқчиман. Мен бу ўқув-услубий қўлланмага масъул муҳаррир сифатида ибобий баҳолайман. Умуман олганда Қадимги Ҳиндистонда фалсафа бой адабий ўтмиш даврларидан бошлаб вужудга келган ва ривожланган. «Рамаяна», «Маҳобҳорат», «Калила ва Димна», «Панчататра» каби машҳур асарлар шулар жумласидандир. Ҳинд маданияти ва фалсафасининг ана шу бебаҳо ёдгорликларини ҳар бирида ақл-идрок, адолат, инсоф-диёнат, ҳалоллик ва поклик, меҳнатсеварлик, миллий тотувлик, тўғри сўзлилик, ваъдага вафо қилиш тўғрисида, зулм ва зўровонлик, хиёнат ва риёкорликка, худбинлик ва мунофиқликка қарши кураш зарурлиги жуда муҳим ва фойдали фалсафий ғоялар, ҳикматлар, ривоятлар, мақол ва нақллар баён этилганки, улар шак-шубҳасиз, ҳам миллий ҳам умуминсоний аҳамиятга моликдир. Бундай ижодий ишлар кафедрамизда янада кўпроқ тайёрланса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
ashurova-x
Прохожий
 
Сообщений: 51
Зарегистрирован: 22 мар 2016, 09:41
Имя: Xurshida
Фамилия: Ashurova
Статус: Учитель

Вернуться в Ijtimoiy fanlar kafedrasi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron