Мустақиллигимизнинг 26 йиллигига бағишлаб

Мустақиллигимизнинг 26 йиллигига бағишлаб

Сообщение ashurova-x » 05 авг 2017, 15:29

Тарихий тараққиёт шуни кўрсатадики ҳар бир халқ ва миллат учун ўз Ватани Мустақиллиги унинг озод ва обод бўлиши, эришилган энг ало ютуқлардан бири. Шу жумладан Ўзбекистон деб аталмиш юртнинг фидокор фиқаролари учун ҳам, мустақиллик тушунчаси энг аъло тушунчалардан-дир. Ватан -она Ватан унинг мустақиллиги бу ҳақда фикр юритилар экан -ҳар вақт шоирнинг ушбу сўзлар ҳаёлимни тортади
Дунёда биттадир она деган ном,
Дунёда биттадир Ватан деган сўз.
Дар ҳақиқат, бу сўзлар ҳар бир инсонга Ватанпарварлик тушунчаларини англаш имконини беради. Мана Мустақиллигимизнинг 26 йиллик тўйи арафасида тарихан қисқа муддатларда юртимизда амалга оширилган ишларга назар ташлар эканмиз бу давр мобойнида биз нималарга эришдек. Бу ютуқлар замирида қанча инсонларнинг мехнатлари ётганлигини, шу юрт учун фидоийлар жон фидо қилганлигини кўришимиз мумкин.
ХХ асрнинг бошларида ватан мустақиллиги унинг озод ва обод булиши йўлида шаҳид кетган жадидлар хусусан Самарқанд жадидларининг фидакорлиги ёш авлод учун ҳамма вақт ўрнак бўлиши лозим. Бугунги кунда ҳам Ватан равнақи йўлида хизмат қилаётган фидокор юртдошларимиз борлиги ва уларнинг беминнат ҳизматларини кўришимиз мумкин. Мустақилликнинг 26 йиллиги даврида эришилган ютуқларни ҳаёлан тахлил қилганда шахсий ютуқларга назар ташлаш лозим бўлади. Мен мустақиллик йилларида таълим олдим ва бугунги кунда докторлик (Phd) дессертациясини ҳимоя қилиш арафасида турганлигим ҳам бу мустақилликнинг ҳосиласидир. Мустақиллик учун кўрашганлар ва жамият тараққиёти йўлида фидо бўлганларнинг ижтимоий-сиёсий қарашларини таҳлил қилар эканмиз. Мустақиллик бу энг олий қадрият эканлиги яна бир бор қалбимда ғурур ва ифтиҳор ўйғотди. Мен ҳар бир юртдошимга Мустақиллик байрами муборак бўлсин деб қоламан ва Мустақиллигимизга кўз тегмасин - Мустақиллигимиз абадий бўлсин деб қоламан.
Ягонасан

Тупроғингда даҳолар хоки,
Ул соҳиби дунёлар хоки.
Боболарки, улуғ чинордек,
Момоларки, Қутлуғ Нигордек.
Чинорларки, бешиклар бўлган,
Келажакка эшиклар бўлган.
Сен онасан, муқаддас Ватан!
Ягонасан, муқаддас Ватан!

Хазинамсан, тахтим ўзингсан,
Қиёси йўқ бахтим ўзингсан.
Ер юзининг жаннати сенсан,
Яратганнинг санъати сенсан.
Жаннатбоғим, ҳазраттоғимсан,
Меҳробимсан, саждагоҳимсан.
Сен онасан, муқаддас Ватан!
Ягонасан, муқаддас Ватан!

Манглайдаги Дурри Акбарим,
Не кўзларни олган гавҳарим.
Қора ният, ғараз сўзлардан
Асрагаймиз ёмон кўзлардан.
Кўксим ичра юрагим – тумор,
Бу туморда қутлуғ номинг бор.
Сен онасан, муқаддас Ватан!
Ягонасан, муқаддас Ватан!
ashurova-x
Любопытный
 
Сообщений: 20
Зарегистрирован: 22 мар 2016, 09:41
Имя: Xurshida
Фамилия: Ashurova
Статус: Учитель

Вернуться в Ijtimoiy fanlar kafedrasi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1