Амалга оширилган ишлар

Амалга оширилган ишлар

Сообщение azamat » 02 июн 2014, 11:20

Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмаси Федерацияси Кенгаши томонидан белгилаб берилган 9 та устувор йўналиш бўйича ҳамда институт маъмурияти билан ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси ўртасида 2011-2015 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномалари ва келишувлари асосида институтда фаолият кўрсатувчи ходимлар ва таҳсил олаётган талабаларга яратилаётган меҳнат қилиш ва ўқиш шароитлари, дам олиш, спорт-соғломлаштириш ишларини ташкил этиш, ходимларни ижтимоий-иқтисодий томондан ҳимоялаш, маънавий-маърифий ва маданий дам олишларини ташкил этиш, мустақиллигимиз йилларида бунёд этилган диққатга сазавор қадамжоларга саёҳатлар ташкил этиш ишларини амалга оширишда бажарилган ишлари диққатга молиқдир.
Институт касаба уюшмаси фаолияти кенг қамровли бўлиб, у институт профессор-ўқитувчилар ва ходимларнинг ижтимоий, иқтисодий ва хуқуқий манфаатларини химоялаш, институтда мехнат мухофазаси, техника хавфсизлигини таъминлаш ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш сингари бир қатор энг муҳим вазифаларни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан 2014 йилни “Соғлом бола йили” деб элон қилииниши муносабати билан Самарқанд шахрида жойлашган 6-10 Мехрибонлик уйларида тарбияланувчилар учун “Қорбобо совғалари ” ва Ҳ.Олимжон театрига бепул чипталар ташкил қилинди. Самарқанд давлат чет тиллар институти ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси қўмитаси 2014 йил 1 январдан то 10 январгача институтимизда фаолият кўрсатувчи профессор-ўқитувчи ва ходимларнинг фарзандлари учун Янги йил тадбирини Самарқанд вилояти Ҳ.Олимжон театрида “Қорбобо ва қорқиз” иштирокида театрлашган сахна ва тадбир тарзида ўтказилди.
Миллий армиямизнинг ташкил бўлганлигининг 22 йиллиги муносабати билан Самарқанд шахрида жойлашган Мотамсора Она ҳайкали пойига гулсават қўйдик ва байрамга бағишланиб Самарқанд шахри Саънат саройида бўлиб ўтган тантанали мажлисда қатнашдик.
Институтда ўзоқ йиллардан буён фаолият кўрсатиб келаётган профессор-ўқитувчиларимизга қишги таътил даврида соғликларини тиклаши учун Самарқанд вилояти Нуробод туманида жойлашган “Ибн-Сино” санаториясига (илмий ишлари проректори Ғ.Рахимовга ва ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси Б.Туробовларга) имтиёзли йулланмалар касаба уюшмаси томонидан берилди.
Институтда таълим олувчи талабалар турар жойида яшавчи чин етим ва ногирон талабалар учун кунлик керакли хажотхона зарурий ашёлари касаба уюшма фондидан харид қилиниб тарқатилди.
Самарқанд давлат чет тиллар институти ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси
қўмитаси институт маъмурияти билан ҳамкорликда 5 февраль куни соати 13.00 да институт фаоллар залида Ўзбекистон халқ шоири Мухаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллик юбилейи муносабати билан шоирнинг ижоди ва фаолияти бўйича адабий кеча ўтказилди. Тадбирда Самарқанд вилояти ёзувчилар уюшмаси маъсул котиби Ориф Хожи, Мухаммад Юсуф ижоди бўйича номзодлик ҳимоя қилган олима Махфуза Давронова ва Пашали Усмонлар сўзга чиқиб шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маъруза қилишди.
Самарқанд давлат чет тиллар институти ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси қўмитаси 2014 йил 6 февраль куни соати 14.00 да институт мажлислар залида жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда буюк бобоколанимиз, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 573 йиллиги муносабати билан буюк сиймо томонидан қолдирган бой маънавий мерос ҳақида бадиий кеча ўтказилди ва бу куниси институтимиз жамоаси номидан шоир ҳайкали пойига гулчамбар қўйилди.
Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши стипендиатига чин етим, жамоатчи ва аълочи инглиз филологияси факультети 3 курс талабаси Наргиза Довурова номзоди тавсия этилди.
8 март Хотин-қизлар байрами муносабати билан институтимизда ишлаб кетган кекса профессор-ўқитувчи ва ходимларимиздан 19 нафарига касаба уюшма фондидан қимматбахо совғалар ва гуллар тақдим этилди. Шунингдек институтимиз жамоат ишларида фаол қатнашучи 12 нафар жамоатчи фаол хотин-қизларимизга бир пиёла чой устида совғалар ва гуллар тақдим этилди.
Институтда фаолият кўрсатувчи кам таъминланган ходимларимизга ва институт жамоат ишларида фаол қатнашган профессор-ўқитувчилардан Аминова М, Косимова Ш, Хамдамов А, Дониёров Ғ, Файзиев Ш, Расулов Ғ, Шоимов С, Назарян А, Чернишов А, Мамасолиев И ларга касаба уюшма фондидан бир миллион сум моддий ёрдам берилди.
Cамарқанд давлат чет тиллар институти ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси ҳам “Навруз” Умумхалқ байрами тадбирларида фаол қатнашиб, факультетлараро “Навруз” байрамига бағишланиб ўтган спорт мусабақалари қатнашчиларига икки юз минг сумлик совға олиб берилди ва ғолиблар муносиб тақдирландилар. 2014 йил 9 апрель куни институтимиз жамоаси номидан буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таволлудининг 678 йиллиги муносабати билан улуғ саркарда ҳайкали пойига гулчамбар қўйдик.
2014 йил 15 апрель куни соати 19.00 да талабалар турар жойида институт хотин қизлар қўмитаси, тиббий бўлим, маънавий ва маърифий ишлар бўйича декан ўринбосарлари ва касаба уюшма аъзолари билан ҳамкорликда “Энг намунали қават”, “Энг саришта хона” курик танловининг якуний босқичини ўтказиб, 16 апрель куни соати 18.00 да институт мажлислар залида институт маъмурияти билан ҳамкорликда ғолиблар касаба уюшмаси фондидан муносиб тақдирландилар.
Таржима назарияси ва амалиёти кафедраси доценти Абдумурод Кучибаевнинг 70 йиллик юбилейи муносабати билан у кишига адрес тайёрладик. Роман-герман филологиячи факультети ўқитувчиси Маҳмадиёр Асадовга соғлигини тиклаши учун Қашқадарё соҳили санаториясига йулланма ажратдик.
2014 йил 1 май куни самарқанд давлат чет тиллар институти ходимлар касаба уюшмаси институтда узоқ йиллар ишлаб келаётган фаол нуронийлар ва фаол талабалар иштирокида шохизинда қабиристонига бориб улуғ алломалар Вохид Абдуллаев, Ориф Икромов ва Нодирхон Валиходжаев қабирларини зиёрат қилиб, қабрларига гуллар қўйдик. 2014 йил 6 май куни 9 май “хотира ва қадрлаш”байрами муносабати билан институт мажлислар залида вилоят махалла жамғармаси билан ҳамкорликда иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан ижодий-бадиий кеча ўтказдик. Шунингдек, 9 май “хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан 2014 йил 7 май куни мотамсаро Она ҳайкали пойига институтимиз жамоаси номидан гулчанбар қўйдик. 2014 йил 8 май куни соати 11.00 да институт мажлислар залида институтимизда фаолият кўрсатувчи нуроний профессор-ўқитувчилар ва ишлаб кетган фахрий ходимларимиз иштирокида хотира кунига бағишлаб уч авлод ижодий кечасини ўтказиб, институ жамоат ишларида фаол қатнашган 16 нафар профессор-ўқитувчиларимизга институт касаба уюшмаси фондидан совға ва гуллар тақдим этдилди. 2014 йил 23 май куни соати 15.00 да Ҳамид Олимжон номли вилоят театрида Самарқанд шахар олий ўқув юртлари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” курик танлови бўлиб ўтди ва институтимиз “Таржимон ” гурухи фахрий иккинчи ўринни эгаллашди.

СамДЧТИ ходимлар касаба уюшмаси раиси:
И.Саломов
Администратор и программист www.samdchti.uz
Аватар пользователя
azamat
Администратор
 
Сообщений: 88
Зарегистрирован: 13 янв 2014, 08:38
Откуда: from home
Имя: Azamat
Фамилия: Razakov
Статус: другой

Вернуться в Xodimlar kasaba uyushmasi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron