2019 yilda amalga oshirilgan ishlar to’g’risida

2019 yilda amalga oshirilgan ishlar to’g’risida

Сообщение azamat » 14 янв 2020, 10:43

Самарқанд давлат чет тиллар институти ходимлар касаба уюшмаси томонидан 2019 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида
МАЪЛУМОТНОМА
Самарқанд давлат чет тиллар институти ходимлар касаба уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан белгилаб берилган 9 та устувор йўналиш бўйича ҳамда институт маъмурияти билан ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси ўртасида 2017-2020 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномалари ва келишувлари асосида фаолият кўрсатади. Институтда фаолият кўрсатувчи ходимлар, таҳсил олаётган талабаларга яратилаётган меҳнат қилиш, ўқиш ва дам олиш шароитлари, спорт-соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш, ходимларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ҳимоялаш, маънавий-маърифий ва маданий дам олишларини ташкил этиш, уларни мустақиллик йилларида бунёд этилган диққатга сазовор қадамжоларга саёҳатларини ташкил этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Институт касаба уюшмаси фаолияти кенг қамровли бўлиб, у институт профессор-ўқитувчилар ва ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялаш, институтда меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлигини таъминлаш, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш сингари бир қатор энг муҳим вазифаларни амалга оширади.
Профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларимизни ижтимоий ҳимоялаш доимий равишда диққат эътиборимизда бўлиб келмоқда. Жумладан, 60, 70 ва 80 ёшга тўлган устозларнинг юбилейлари муносабати билан уларга касаба уюшма фондидан қимматбаҳо эсдалик совғалари берилди.
2018 йил 30 декабрь куни соати 15.00 да Самарқанд шахар А.Жураев номидаги вилоят қўғирчоқ театрида бўлиб ўтадиган “Қорбобо ва Қорқиз” Янги йил арчасига Самарқанд давлат чет тиллар институти профессор-ўқитувчи ва ходимларининг фарзандларини таклиф этилди ва 2018 йил 28-29 декабрдан бошлаб институт ҳовлисида Янги йил ярмаркаси ташкил қилинди.
2019 йил 5 январь куни институтимиз жамоат ишларида фаол қатнашган профессор-ўқитувчи, жодим ва бўлим бошлиқлари учун интитут маъмурияти томонидан янги йил кечаси ташкил қилинди.
2019 йил 8 январь куни Самарқанд шахрида 14-январь “Ватан ҳимоячилари кунига” бағишлаб “Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир” шиори остида харбий парад, тактик машғулотлар ва марофан бўлиб ўтди. Тадбирда институтимиздан 400 нафар профессор-ўқитувчи, ходим ва талабалар қатнашишди.
2019 йил 14 январь куни Самарқанд давлат чет тиллар институтида 14-январь “Ватан ҳимоячилари кунига” бағишлаб институтимизда фаолият кўрсатувчи 4 нафар Афғон уруши қатнашчилари учун байрам тадбири ўтказилди ва уларга касаба уюшмаси томонидан бир миллион сумлик қимматбаҳо совға ва гуллар тақдим этилди.
2019 йил 16 январь куни Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб факультетлараро спорт мусобақалари ўтказилди ва фахрий ўринни эгаллаган харбий хизматни ўтаган ғолиб талабаларимизга институт касаба уюшмаси томонидан қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.
2019 йил 22 январь куни институт жамоат ишларида фаол қатнашган ва иқтисодий шароити оғир бўлган профессор-ўқитувчи ва ходимларимиздан Д. Мамирова, Р.Журақулов, А.Кенжаев, Т.Садуллаева ва Б.Нурмаухаммедовларнинг ҳар бирига 200000 (икки юз минг сум) дан жами бир миллион сум миқдорида моддий ёрдам берилди.
2019 йил 26 январь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан институт худудида Умумхалқ экологик хайрия хашари ўтказилди.
2018–“Фаол тадбиркорлик иннавацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили” Давлат дастурини бажариш якуни бўйича институт профессор-ўқитувчи ва ходимларимиз Самарқанд шахар олий ўқув юртлари ўртасида ўтказилган спорт мусобақаларида фахрий биринчи ўринни эгаллади ва ғолиблар институт касаба уюшмаси томонидан муносиб тақдирланди.
2019 йил 31 январь куни институт илмий кенгашида филология фанлари доктори дипломини олган институтимиз профессор-ўқитувчиларимиздан И.М.Тухтасинов, Х.Хайруллаев, Н.Насруллаева ва Н.Сулаймоноваларга институт касаба уюшмаси томонидан гулдасталар билан тақдирланди.
2019 йил 8 февраль куни институт мажлислар залида Ўзбек тилининг асосчиси мутафаккир Мир Алишер Навоийнинг тўғилган куни нишонланди, шоир ижоди ва фаолиятига бағишланган бадиий кеча бўлиб ўтди. Кечада Самарқандлик машхур ижодкорлар Т.Тугалов, Д.Солахий, У.Санақулов, М.Холбеков ва А.Эшқобиловлар қатнашишди.
2019 йил 13 февраль кунисоати 14.00да институт мажлислар залида “Олий таълим тизимида коррупцияга қарши кураш” мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда вилоят маънавият бўлими ходими Алижон Шокиров, институт ёшлар билан ишлаш бўйича проректор О.Ғайбуллаев, институт психологи З.Арипов, маънавият бўлими бошлиғи Ш.Суюнов ва институт касаба уюшмаси раиси И.Саломовлар талабаларига институтда коррупциянинг олдини олиш, институтнинг ички тартиб қоидалари, талабаларнинг ўқув, маънавий ва маърифий фаолиятлари тўғрисида маълумот беришди.
2019 йил 14 февраль куни институт мажлислар залида давлат арбоби шоир З.М.Бобурнинг тўғилган куни нишонланди, шоир ижоди ва фаолиятига бағишланган бадиий кеча бўлиб ўтди. Кечада Самарқандлик машхур ижодкорлар Т.Тугалов, И.Тухтасинов, А.Турабов, М.Хандамова, М.Холбеков ва А.Эшқобиловлар қатнашишди.
2019 йил 6 март куни институт мажлислар залида 8 март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб мактабгача ва бошланғич таълим хорижий тил йўналиши талабалари “Балли қизлар” кўрик танлови бўлиб ўтди.
2019 йил 7 март куни институтимизда фаолият кўрсатувчи 285 нафар хотин-қиз профессор-ўқитувчи ва ходимларимизга 8 март байрами муносабати билан институт маъмурияти бир пиёла чой ва совғаларберди. Институт касаба уюшмаси барча хотин-қизларимизга атир гуллар тақдим этди.
Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари Федрацияси Кенгашининг 2019 йил 27 февралдаги №РК/16 модемномасига асосан Самарқанд давлат чет тиллар институти касаба уюшмаси раиси И.Саломов 11-16 март кунлари Республика кенгашининг ўқув марказида малака ошириб қайтди.
2019 йил 21 март куни Самарқанд шахридаги Университет хиёбонида, 26 март куни институтимиз худудида Умумхалқ байрами Навруз кенг нишонланди ва катта бадиий, маънавий, маърифий тадбир ўтказилди. Спорт мусобақалари ўтказилиб ғолиблар институт касаба уюшмаси томонидан муносиб тақдирланди.
2019 йил 30 март куни институтимиз жамоаси номидан Самарқанд вилояти Нуробод туманига қарашли 8 ўрта мактаб ўқувчиларига бадиий ва адабий китоблар совға тариқасида тарқатилди.
2019 йил 4 апрель куни институт Кенгашида Самарқанд давлат чет тиллар институти ходимлар касаба уюшмаси раиси И. Саломовнинг 2018 йил 1 апрелдан 2019 йил 1 апрелгача олиб борган ижтимоий-иқтиодий ва маънавий фолияти кўриб чиқилди.
Самарқанд давлат чет тиллар инситути ходимлар касаба уюшмаси томонидан институтимизнинг жамоат ишларида фаол қатнашаётган Х.Қ.Буриев, А.Туробов, И.Саломов ва А.Шомуродовлар 2019 йил 10-13 апрель кунлари Хива ва Урганч шахрирнинг тарихий обидаларини зиёрат қилиб қайтишди.
2019 йил 22 апрель куни Самарқанд давлат чет тиллар институтида 28 апрель- “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” шиори остида ўтказилган тадбирларни янада кучайтириш, уларнинг самарадорлигини ошириш тўғрисида йиғилиш бўлди.
2019 йил 23 апрель куни институт Ахборат ресурс марказида “23 апрель-Халқаро китоб ва муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш куни”га бағишланган “Меҳр билан” китоб акцияси бўлиб ўтди.
Самарқанд давлат чет тиллар институти ходимлар касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил” шиори остидаги буйруғига асосан 2019 йил 28 апрель куни институтимиз жамоат ишларида фаол қатнашувчи 45 нафар профессор-ўқитувчиларимизни Бухора шахрига бепул саёхат ташкил қилинди.
2019 йил 7 май куни соати 8.00 да “9-май Хотира ва қадрлаш” байрами муносабати билан Самарқанд шахар Мотамсора Она ҳайкали пойига институт жамоаси номидан гулчанбар қўйилди ва институтимизда фаолият кўрсатувчи фахрий 30 нафар профессор-ўқитувчи ва ходимларга касаба уюшмаси томонидан қимматбаҳо совғалар ва гуллар тақдим этилди.
Самарқанд давлат чет тиллар институти касаба уюшма қўмитасида меҳнат муҳофазаси бўйича ишларнинг ташкил этилганлиги, ходимларни дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказилиши ҳамда жойларда иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича шаҳодатдан ўтказилиш ҳолатини вилоят касаба уюшмаси вакиллари 2019 йил 10 май куни ўрганиб ижобий маълумотнома тузишди.
2019 йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожлантириш йили” Давлат дастурини бажариш ва Иккинчи жаҳон урушининг 74 йиллиги муносабати билан 14-20 май кунлари институт профессор-ўқитувчи, ходим ва талабалар ўртасида спортнинг турт тури бўйича мусобақалар ўтказилиб ғолиблар институт касаба уюшмаси томонидан икки миллион сумлик қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
9 май “Хотира ва қадрлаш” байрами муносабати билан институтда фаолият кўрсатувчи профессор-ўқитувчи ва ходимларидан Н.Каримова, А.Қувватова, Р.Асадов, А.Хамдамов ва Ш. Сармановларнинг ҳар бирига касаба уюшмаси фондидан 200000 (икки юз минг сум) дан жами бир миллион сум миқдорида моддий ёрдам берилди.
2019 йил 12-120 май кунлари Самарқанд давлат чет тиллар институти хотин-қиз профессор-ўқитувчи, ходим ва талабалар ўртасида спорт тўрлари бўйича мусобақалари ўтказилиб ғолиб иштирокчилар касаба уюшмаси томонидан муносиб тақдирландилар. Тадбирда институт хотин-қизлар қўмитаси раиси Х.Жабборова, спорт қўмитаси аъзолари Р. Жураевлар фаол қатнашишди.
2019 йил 28 май куни институт талабалар турар жойида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиининг 2019 йил 10 майдаги 855-сонли Ногиронлиги бўлган институт талабалари ўртасида “Энг фаол китобхон” кўрик танлови ўтказилиб ғолиб талабалар касаба уюшмаси томонидан муносиб тақдирланди.
2019 йил ёзги таътил бошланши муносабати билан институтимиз жамоат ишларида фаол қатнашувчи қўйидаги профессор-ўқитувчи ва ходимларимиздан М.Лутфуллаев Ибн-Сино, Д.Эшонқулов Мохи-Хоса, Ф.Ахмедова Чимён, С.Нажмиева Ботаника, Ф.Рўзиқулов Чинобод, Л.Қудратов Бустон, Ж.Турапов Ибн-Сино, С.Исроилов Ибн-Сино, Л.Абдуллаева Ботаника, Х.Буриев Чимён, М.Холбеков Ботаника, Р.Шодиевларга Оқтош санаторияларига соғлиқларини тиклаши учун институт касаба уюшмаси томонидан имтиёзли йўлланмалар ажратилди.
Ўзекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан институтимиз жамоат ишларида фаол қатнашган 10 нафар профессор-ўқитувчи, ходимларимизга қимматбаҳо совғалар ва гуллар, шунингдек биринчи синфга борувчиларнинг 20 нафар фарзандлари учун ўқув қуроллари касаба уюшмаси томонидан бепул тақдим этилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруғига асосан Ўзбек тили ва адабиёти институти ректори Ш.С.Сирожиддинов, СамДУ ректори Р. И.Холмуродов бошчилигида 3-12 сентябрь кунлари Самарқанд вилояти Тайлоқ туманинг 61 та мактабининг ўқув ва маънавий жараёнларининг боришини текширдик.
1-октябрь “Устоз ва мураббийлар” байрами муносабати билан 30 нафар фаол,жамоатчи, кекса профессор-ўқитувчиларимизга касаба уюшмаси томонидан қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.
2-4 октябрь кунлари факультетлараро спортнинг 5 тури бўйича профессор-ўқитувчилар ўртасида мусобақалар ўтказилди.
2019 йил 4 октябрь куни институт мажлислар залида Самарқанд вилояти “Нуронийлар” жамғармаси раиси Ўзбекистон Қахрамони Хасан Норбекович Нормуродов билан бадиий учрашув ўтказилди ва касаба уюшмаси томонидан гуллар тақдим этилди.
2019 йил 18 октябрь Самарқанд шахри куни муносабати билан институт жамоаси номидан А.Темур ҳайкали пойига гулчамбар қўйдик ва А.Навоий боғида институтимиз талабалари томонидан бадиий чиқишлар ва ярмаркалар ташкил этилди.
2019 йил 21 октябрь куни институтимиз тил назарияси ва амалиёти кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан “Ўзбек тили давлат тили” мақоми берилган куннинг 30 йиллигига бағишлаб маънавий ва маърифий тадбир ўтказилди.
Самарқанд давлат чет тиллар институти касаба уюшмаси Самарқанд вилояти ҳокимининг 2019 йил 4 октябрдаги №02-02/1075–сонли хатига асосан институтда фаолият кўрсатувчи профессор-ўқитувчи ва ходимларимизнинг 2019-2020 йилларга қиш-баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захираси жамғарилганлиги тўғрисидаги маълумотномани 2019 йил 29 октябрь куни Ж.Урақовга юборилди.
Самарқанд давлат чет тиллар институти маъмурияти ва ходимлар касаба уюшмаси қўмитаси таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2019 йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурини бажариш бўйича институтда тахсил олаётган ота-онаси йўқ чин етим инглиз тили II факультети 3 курс талабаси Хайринисо Мамадиеванинг номзодини 2019-2020 ўқув йил учун Марказий кенгашнинг устама стипендиясига 2019 йил 1 ноябрь куни тавсия этилди.
Cамарқанд давлат чет тиллар институтининг 25 йиллиги муносабати билан институтда фаолият кўрсатувчи кам таминланган профессор-ўқитувчи ва ходимларимиздан Н.Исроилова, М.Нурматова, А.Абриев, Б.Одилов, С.Хасанов, М.Вайдуллаева, У.Нурқобилов, Е.Муровел, О.Мизамов, Ч.Аннақулова, Х.Хусанова, К.Маматова, О.Боймуродоваларнинг ҳар бирига (икки юз минг сум) дан жами уч миллион сум миқдорида моддий ёрдам берилди.
Cамарқанд давлат чет тиллар институтининг 25 йиллиги муносабати билан институтда 25 йилдан буён ишлаб келаётган 20 нафар профессор-ўқитувчи ва ходимларга касаба уюшмаси томонидан тўрт миллион сўмлик қиммат бахо совғалар ва гуллар тақдим этилди. Шунингдек институтимз 25 йиллик юбилейи муносабати билан ярмаркалар ва спорт мусобақалари ташкил этилди хамда ғолиблар муносиб тақдирланди
2019 йил 20 ноябрь куни Тойлоқ туманида Ўзбекистон Республикаси сиёсий партияларнинг сайлов олди тарғиботи гўрухида қатнашиб 24 та сайлов участкасида олиб борилаётган сайловолди тадбирларида қатнашдим.
2019 йил ноябрь ойи институт ходимлар касаба уюшмасининг молиявий фаолиятини Самарқанд шахар ва Республика таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси хисобчилари текшируви бўлиб ўтилди ва институт касаба уюшмасининг молиявий фаолияти ижобий баҳоланди.
Самарқанд давлат чет тиллар институти касаба уюшмаси қўмитаси 2020 йил учун Ишонч, Ишонч-Доверие газеталарига 5 нусхага обуна бўлишди.
2019 йил 3 декабрь куни “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан институтда фаолият кўрсатувчи ногирон профессор-ўқитувчи ва ходимларимизнинг 4 нафарига институт касаба уюшмаси саккиз юз минг сумлик қимматбаҳо совғалар ва гуллар тақдим этилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги муносабати билан институт факультетлари ўртасида ўтказилган маънавий тадбир қатнашчиларини рағбатлантириш учун касаба уюшмаси фондидан бир миллион сумлик совғалар ажратилди.
2019 йил 25 декабрь кунлари 50 нафар профессор-ўқитувчи ва ходимларимизни Шахрисабз шахрининг тарихий обидаларига бепул саёхат ташкил этилди.
2019 йил 27-28 декабрдан бошлаб институт ҳовлисида Янги йил ярмаркаси ташкил этилди.
2019 йил 29 декабрь куни соати 9.30 да институт профессор-ўқитувчи ва ходимларининг фарзандлари учун Самарқанд шахар А.Жураев номидаги вилоят қўғирчоқ театрида “Қорбобо ва Қорқиз” Янги йил арчаси ўтказилди.

СамДЧТИ ходимлар касаба уюшмаси раиси И.Саломов
Администратор и программист www.samdchti.uz
Аватар пользователя
azamat
Администратор
 
Сообщений: 97
Зарегистрирован: 13 янв 2014, 08:38
Откуда: from home
Имя: Azamat
Фамилия: Razakov
Статус: другой

Вернуться в Xodimlar kasaba uyushmasi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron