Kollejda ochiq dars va MASTER-KLASS

SamDCHTIning Samarqand viloyatidagi 25 ta kasb hunar kolleji va 4 ta akademik litseylar bilan hamkorlik aloqalari haqidagi forum

Kollejda ochiq dars va MASTER-KLASS

Сообщение primov » 11 фев 2017, 17:00

Булунғур педагогика ва спорт коллежида мастер класс ва очиқ дарс ўтказилди
Самарқанд давлат чет тиллар институти Роман – герман тиллари факультети ўқитувчилари иштирокида 8-февраль куни Булунғур педагогика ва спорт коллежида мастер класс ва очиқ дарс ўтказилди. Француз тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчиси Д. Атауллаева коллеж ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирокида мастер-класс ва немис тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчиси О. Эшонқулов коллеж ўқувчилари иштирокида очиқ дарс ўтказишди.
Француз тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчиси Д. Атауллаева “Хорижий тилларни ўқитишда замонавий технологияларнинг роли” мавзусида мастер-класс ўтказди. Мастер класс ўз вақтида бошланди ва ўқитувчи Д. Атауллаева ўқитувчи ва ўқувчилар билан саломлашиб, машғулотни очиб берди. Шундан сўнг Атауллаева Д. томонидан Мастер-класс мавзуси юзасидан 5 дақиқалик савол-жавоб технологияси асосида коллеж ўқитувчиларининг фикри тингланди.
Ушбу машғулот ноанъанавий тарзда, яъни “МАСТЕР КЛАСС” услубидан фойдаланган ҳолда ўтказилди. Ушбу Мастер-класс ниҳоясида коллеж ўқитувчилари томонидан кўплаб қизиқарли саволлар берилди ва унга жавоб бериш натижасида муҳокама – мунозара баҳсига айланди.
Немис тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчиси О. Эшонқулов эса коллежнинг 2-босқич ўқувчилариннинг бир гуруҳига очиқ дарс ўтказди. Очиқ дарс ўқувчилар билан танишиш орқали бошланди. Дастлаб ўқувчиларга немис тилида турли қизиқарли саволлар бериб улар билан суҳбат ўтказилди.
Шундан сўнг Немис тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчиси О. Эшонқулов немис тилида “уй ҳайвонлари” мавзусида маълумот бериб уларни кўргазмали қуроллар орқали тушунтириб берди. Ушбу мавзу бўйча тақдимотни ҳам намойиш этиб ўқувчилар билан савол жавоб ўтказди.
Вложения
040.jpg
040.jpg (100.08 KiB) Просмотров: 91
030.jpg
030.jpg (94.09 KiB) Просмотров: 91
020.jpg
020.jpg (105.43 KiB) Просмотров: 91
010.jpg
010.jpg (116.26 KiB) Просмотров: 91
primov
Любопытный
 
Сообщений: 23
Зарегистрирован: 05 сен 2014, 16:44
Имя: Bahodir
Фамилия: Primov
Статус: Учитель

Вернуться в Akademik litsey va kasb hunar kollejlari sohasi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron