Страница 1 из 1

Информатика кафедраси

СообщениеДобавлено: 15 апр 2014, 10:37
abduvafo
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2124-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2014 йил 10 февралдаги 44-сонли буйруғида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2014 йил 10 апрел куни Самарқанд давлат чет тиллар институти тарғибот гуруҳи томонидан вилоятдаги касб-ҳунар коллежлари ва академик литцейларда тарғибот ўтказиш учун АЛ ва КҲКлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.Қораев, “Информатика” кафедраси доценти Д.Эшонқулов ва “Камолот” ЁИҲ ИБТ етакчиси А.Жўрақулов, таржимонлик факультетининг талабалари М.Исламов, И.Рўзиевлар томонидан Ургут ижтимоий-иқтисодиёт ва педагогика коллежи ўқувчилари билан "Заковатли ёшлар-Ватан ва миллат таянчи" давра суҳбати ўтказилди.