Osiyo mamlakatlari tillari kafedrasi innovatsion hamkorligi

SamDCHTIning Samarqand viloyatidagi 25 ta kasb hunar kolleji va 4 ta akademik litseylar bilan hamkorlik aloqalari haqidagi forum

Osiyo mamlakatlari tillari kafedrasi innovatsion hamkorligi

Сообщение malika2010 » 14 апр 2014, 11:19

СамДЧТИнинг АЛ ва КҲК билан ўрнатилган корпоратив ҳамкорлик ишлари ижросини бажариш бўйича чора-тадбирлар режасини амалда қўллаш мақсадида жорий 2013-2014 ўқув йилининг 11 апрель санасида “Осиё мамалакатлари тиллари” кафедраси ўқувчилари Н.А. Расулов ва Ш.Б. Назарова Самарқанд педагогика коллежида амалий инглиз тили фанидан “The Present Perfect tense” мавзусида очиқ дарс ташкил этишди. Дарс олдиндан тасдиқланган режага асосан 2014 йил 11 апрелда 2-жуфтликда соат 9:20 да бошланди.
Ўқитувчи Н.А.Расулов дарс ноанъанавий методлардан “Блиц-викторина” асосида олиб борди. Тушуниш учун “The Рresent Perfect tense” мавзуси тарқатма материаллар ва тақдимот (презентация) шаклида берилди. Презентация тугагандан сўнг мавзу асосида савол-жавоблар қилинди. Дарслик асосида мавзуга оид амалий машқлар бажарилди. Мавзу юзасидан ўқувчи-талабалар барча саволларига тўлиқ жавоб олишдилар.
Аудиториянинг дарсга тайёргарлик даражаси юқори ҳисобланди, чунки очиқ дарс машғулоти махсус жиҳозланган чет тили синфида ўтказилди. 2 курс 203 гуруҳ талабалари дарсда 17 кишидан иборат бўлиб, дарснинг назарий-услубий таъминот даражасини, ўқувчиларнинг дарсни тушунганлик даражасини, ўқувчиларнинг фаоллик даражасини тўлиқ ва қониқарли деб баҳолаш мумкин. Ўқитувчи Н.А.Расулов янги, илғор педагогик технологияларни қўллаб ўтган амалий дарс машғулоти ўқувчиларга жуда манзур бўлди.
Фото0488.jpg
Фото0488.jpg (57.31 KiB) Просмотров: 616
Фото0490.jpg
Фото0490.jpg (78.85 KiB) Просмотров: 616
Фото0491.jpg
Фото0491.jpg (79.27 KiB) Просмотров: 616
malika2010
Любопытный
 
Сообщений: 42
Зарегистрирован: 10 фев 2014, 11:45
Имя: Malika
Фамилия: Maxsumova
Статус: другой

Вернуться в Akademik litsey va kasb hunar kollejlari sohasi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1