Ingliz tili leksikasi va stilistikasi kafedrasi Ochiq dars

SamDCHTIning Samarqand viloyatidagi 25 ta kasb hunar kolleji va 4 ta akademik litseylar bilan hamkorlik aloqalari haqidagi forum

Ingliz tili leksikasi va stilistikasi kafedrasi Ochiq dars

Сообщение xakimov_k » 07 мар 2014, 10:35

Дарс соат 09:30 да бошланди. Гуруҳда ўқувчилар сони 17 та. Дарсга 1та ўқувчи қатнашмади. Ўқитувчи дарсни йўқлама қилиш билан бошлади. Дарслик сифатида “М. I. Gadoyeva, K.X. Sayitova муаллифлигида чоп этилган “Ingliz tili” дарслиги танланган. Дарс диалог тарзида бошланди. Ўқувчилар гуруҳларга ажратилди. Ўқувчилардан уй вазифаси сифатида берилган олмошларга тегишли машқ савол-жавоб шаклида сўралди. Оғзаки нутқни ўстириш мақсадида диалоглар тузилди. Оила ва унинг аъзолари ҳамда қизиқишлари диалогларда ўз аксини топди.
Грамматик маълумот сифатида сўроқ олмошлари тушунтирилди ва тарқатма материаллардаги машқлар мавзуни мустаҳкамлаш учун бажарилди. Оила аъзолари ҳақидаги текст тингланди ва ундаги олмошларни топиб шахс-сонда турланди. Бунда ўқувчининг тинглаб тушуниш қобилияти ривожланади. Ўқувчилар тарқатмалардаги расмлар асосида ўз оилаларини ёритиб беришдилар.
Уйга вазифа қилиб ўқувчилар оилаларининг мақсад ва орзулари тўғрисида кичик бир матн ёзиш ва ундаги олмошларни шахс-сонда туслаш берилди. Дарсни ўқитувчи Ш.У. Бахранов ўқувчиларнинг билимини баҳолаш билан тугатди.
Дарсда ўқитувчи ўзини эркин тутди. Дарс жараёнида фонетик ва лексик материаллар бир-бирига боғлаб олиб борилди. Ўқувчиларнинг ҳам оғзаки, ҳам ёзма нутқидаги хатоларга эътибор берилди ва ўз вақтида тўғриланди. Ўқитувчида ишчи дастур, дарс конспекти, гуруҳ журнали бор.
Ўқитувчидан дарсга қўйилган мақсади ҳақида сўралганда баъзи пассив ўқувчилар туфайли тўлиқ бўлмасада асосий мақсдга эришганлигини таъкидлаб ўтди. Ўқитувчи гуруҳдаги барча ўқувчиларнинг фаол қатнашишларини таъминлашга ҳаракат қилди, аммо баъзи ўқувчилар фаоллик кўрсатишмадилар. Дарсда ўқитувчи дарснинг мақсадига эришишга ҳаракат қилди.
Ушбу фикр бошқа кузатувчи таҳлилчи ўқитувчиларнинг кам сонли қисмида борлигини ҳисобга олиб дарс бир овоздан намунали деб топилди. Дарс намунали деб топилди.
Вложения
forumga 4444.jpg
forumga 4444.jpg (232.27 KiB) Просмотров: 1203
forumga 2222.jpg
forumga 2222.jpg (163.33 KiB) Просмотров: 1203
forumga 1111.jpg
forumga 1111.jpg (271.15 KiB) Просмотров: 1203
Аватар пользователя
xakimov_k
Прохожий
 
Сообщений: 70
Зарегистрирован: 11 фев 2014, 09:38
Имя: Khakramon
Фамилия: Khakimov
Статус: Учитель

Вернуться в Akademik litsey va kasb hunar kollejlari sohasi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1