Osiyo mamlakatlari tillari kafedrasi innovatsion hamkorligi

SamDCHTIning Samarqand viloyatidagi 25 ta kasb hunar kolleji va 4 ta akademik litseylar bilan hamkorlik aloqalari haqidagi forum

Osiyo mamlakatlari tillari kafedrasi innovatsion hamkorligi

Сообщение malika2010 » 21 фев 2014, 12:03

СамДЧТИнинг академик лицейлар ҳамда касб ҳунар коллежлари билан инновацион ҳамкорликни яхшилаш ва педагогик кадрларнинг савиясини кўтариш, уларда таълим жараёнида илғор педагогик, ахборот-коммуникация технологияларини қўллай олиш кўникмаларини шакллантиришни таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган иш режа ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режасини амалда қўллаш мақсадида жорий 2013-2014 ўқув йилининг 21 февраль санасида мазкур коллежнинг мактабгача таълим йўналиши 106 гуруҳда Осиё мамлакатлари тиллари кафедраси корейс тили ўқитувчиси Эшимова Ш.К. Халқаро она тили куни муносабати билан “Тиллар, эллар, элатлар муомала маданияти”га бағишланган маънавият соати дарсини ташкил этди. Гуруҳда 28 нафар талаба бўлиб барча талабалар фаол иштирок этишди. Тасдиқланган режа асосидаги маънавият дарс машғулоти 2014 йил 21 февраль куни биринчи жуфтликда соат 8:30да ўз вақтида бошланди. Ушбу дарс ўзбек тилининг ишлатилишига оид бир қатор муаммолар кўтариб чиқилган мақола асосида олиб борилди. Айрим сўз ва ибораларнинг тилимизда нотўғри қўлланилиши сабаблари ҳақидаги дарс машғулоти баҳс-мунозара тарзида бошланди. Она тилимизни ўзимиз асраб авайлашимиз. Унинг сермаънолигини намоён эта билишимиз кераклиги таъкидланди. Дарсдан сўнг мавзу асосида савол-жавоблар қилинди. Аудитория дарсга фаол қатнашганлиги қувонарли ҳол. Ҳамма учун бирдек қизиқарли бўлган мавзу юзасидан ўқувчиларнинг дарсни тушунганлик даражасини, уларнинг фаоллик даражасини тўлиқ ва қониқарли деб баҳолаш мумкин. Ўқитувчи Ш.Эшимова савол-жавоб ва баҳс-мунозарани қўллаб ўтган маънавият дарси талабаларга жуда манзур бўлди. Халқаро она тили куни муносабати билан “Тиллар, эллар, элатлар муомала маданияти”га бағишланган маънавият дарси коллеж педагог-ўқитувчилари томонидан қизиқарли деб топилди ва дарс сўнгидаги давра суҳбатида билдиришди. Самарқанд педагогика коллежи директори С.Усмонов осиё мамлакатлари тиллари кафедраси профессор-ўқитувчиларига ўзи ва жамоаси номидан миннатдорчилик билдирди.
20140221_084327.jpg
20140221_084327.jpg (1.74 MiB) Просмотров: 693
20140221_084319.jpg
20140221_084319.jpg (75.08 KiB) Просмотров: 691
20140221_083911.jpg
20140221_083911.jpg (93.97 KiB) Просмотров: 691
malika2010
Любопытный
 
Сообщений: 42
Зарегистрирован: 10 фев 2014, 11:45
Имя: Malika
Фамилия: Maxsumova
Статус: другой

Вернуться в Akademik litsey va kasb hunar kollejlari sohasi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 2

cron