СамДЧТИнинг Самарқанд педагогика коллежида ҳамкорликни яхшилаш ва уларда таълим жараёнида илғор педагогик, ахборот-коммуникация технологияларини қўллай олиш кўникмаларини шакллантиришни таъминлаш бўйича иш режаси ижросини бажариш бўйича чора-тадбирлар режасини амалда қўллаш мақсадида жорий 2013-2014 ўқув йилининг 14 февраль санасида осиё мамлакатлари тиллари кафедраси корейс тили ўқитувчиси Баёнханова И.Ф. мутафаккир Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуди муносабати билан очиқ дарс ташкил этишди. Олдиндан тасдиқланган режага асосланган “Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижоди ” мавзусида маънавият соати дарси 14.02.2014 йил биринчи жуфтликда 1курс 106 гуруҳ талабаларига соат 8:30 да бошланиб 9:10 гача давом этди. Талабалар сони 28 кишини ташкил этди. “Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижоди ” мавзусида маънавият соати дарс машғулотида тарқатма материал сифатида Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижоди акс этган китобчалар тарқатилди. Маънавият соати диалог тарзида бошланди. Ўқитувчи Баёнханова И.Ф. коллеж ўқувчиларига ноанъанавий дарс методларидан “Кластер (Ахборотни ёйиш) усули” асосида олиб борди. Тақдимот тугагандан сўнг мавзу асосида савол-жавоблар қилинди. Аудиториянинг дарсга тайёргарлик даражаси ўқувчиларнинг фаоллик даражаси юқори деб ҳисобланди. Ўқитувчи Баёнханова И.Ф.[/color] янги, илғор педагогик технологияларни қўллаб ўтган маънавий дарс машғулоти ўқувчиларга жуда манзур бўлди.

- 20140214_090846.jpg (127.21 KiB) Просмотров: 1239

- 20140214_090837.jpg (136.37 KiB) Просмотров: 1239