Коллежда давра суҳбати бўлиб ўтди

SamDCHTIning Samarqand viloyatidagi 25 ta kasb hunar kolleji va 4 ta akademik litseylar bilan hamkorlik aloqalari haqidagi forum

Коллежда давра суҳбати бўлиб ўтди

Сообщение sherzod » 11 фев 2014, 11:56

Самарқанд педагогика ва хизмат кўрсатиш коллежида СамДЧТИнинг педагогика ва психология кафедраси профессор-ўқитувчилари билан “Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида СамДЧТИнинг педагогика ва психология кафедраси профессор-ўқитувчиларидан М.Х.Нурматова, О.Зарипов, Ш.Жуманов, коллеж ўқитувчилари ҳамда 30 нафар ўқувчи-талабалар қатнашди.
Давра суҳбатини ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ж.Раджабов кириш сўзи билан очиб, коллежда олиб борилаётган таълим-тарбия ишлари ҳақида маълумот берди.
Сўзга чиққан СамДЧТИ педагогика ва психология кафедраси ўқитувчиси М.Х.Нурматова йиғилганларга кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг ўзига хос хусусиятларининг шаклланиши ҳақида маълумотлар берди. Хусусан, темперамент ҳақида кенгроқ туҳталиб, темперамент типларининг хусусиятлари, бола шахси билан мулоқатнинг эътиборли жиҳатлари ҳақида йўл-йўриқлар берди.
Йиғилишда қатнашган СамДЧИ ўқитувчиси О.Зарипов Президентимиз И.Каримов томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор, мамлакатимизда уларга яратиб берилаётган имкониятлар, бу имкониятлардан тўлиқ ва унумли фойдаланишлари, ўз иқтидор ва қобилиятларини мамлакатимиз ҳаётининг турли жабҳаларида кўрсатаётган ёшлар юртбошимизга раҳматлар айтишаётгани ҳақида гапирди.
Сўзга чиққан СамДЧИ ўқитувчиси Ш.Жуманов Президентимиз И.Каримов ҳар бир сўзида ёшларга эътибор келажакка эътибор эканлигини билдириб ўтишини, хусусан, 2014 йил 17 январ куни Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган йиғилишда ҳам таълим-тарбия соҳасидаги ислоҳатлар, хорижий тилларни ўзлаштириш даражасини оширишга қаратилган ишлар ҳақида гапириб ўтди. Йиғилиш қатнашган ўқувчи-талабалар ўз фикрларини билдирдилар, қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва жавоблар олдилар.
Вложения
_MG_2432.JPG
_MG_2432.JPG (81.35 KiB) Просмотров: 583
_MG_2430.JPG
_MG_2430.JPG (102.39 KiB) Просмотров: 583
_MG_2428.JPG
_MG_2428.JPG (85.14 KiB) Просмотров: 583
sherzod
 
Сообщений: 1
Зарегистрирован: 11 фев 2014, 11:44
Имя: Sherzod
Фамилия: Jumanov
Статус: Учитель

Вернуться в Akademik litsey va kasb hunar kollejlari sohasi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1