Пайариқ енгил саноат коллежи

SamDCHTIning Samarqand viloyatidagi 25 ta kasb hunar kolleji va 4 ta akademik litseylar bilan hamkorlik aloqalari haqidagi forum

Пайариқ енгил саноат коллежи

Сообщение mustafoev » 10 фев 2014, 11:04

ВАТАН ХИМОЯСИ ОЛИЙ БУРЧ
Самарқанд давлат чет тиллар институти Ижтимоий фанлар кафедраси профессор-ўқитувчилари Т.Х.Халимов,Н.Н.Муминов ва И.А.Хамдамовлар Пайариқ енгил саноат касб-ҳунар коллежи,Самарқанд вилояти Афғонистон байналминал жангчилар ташкилоти билан ҳамкорликда 14-январ Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тадбир ўтказишди.Тадбирда СамДЧТИ ўқитувчиси Т.Х.Халимов, Н.Н.Мўминов сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий,сиёсий ислохатлар ҳақида фикр юритди.Жумладан бугунги кунда Ўзбекитоннинг харбий сохасидаги ислохатларга тўхталиб, қуролли кучларнинг ташкил қилиниши, тезкорлиги, замонавий қуроллар билан таъминланганлиги, харбий хизматчиларга берилаётган имтиёзлар, харбий хизматни тугатган ёшларга берилган имтиёзлар хақида гапирди. Бундан ташқари сузга коллеж директории Г.Ўрозова,Афғонистон байналминал жангчилар вакили М.Боборахимов, И.Султонов, Ш.Амриддинов, М.Носировлар сўзга чиқиб юртимизда осойишталик ва мехр-оқибатни, миллатлараро тотувлик ва хамжихатликни,ёшларда ватанпарварлик туйғусини шакллантириш давлат сиёсати даражасида эканлигини таъкидлаб ўтди.Сўнгра коллежда иккита команда «Офецерлар» ва «Сержантлар» жамоаси ватан химоячилари кунига багишлаб ўзаро беллашув ўтказдилар ва коллежнинг иқтидорли ўқувчиларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари берилди.
Ижтимоий фанлар кафедраси
профессор- ўқитувчилари Х.Т.Халимов
Н.Н.Мўминов
И.А.Хамдамов
Вложения
DSC01804.JPG
DSC01804.JPG (758.51 KiB) Просмотров: 558
DSC01792.JPG
DSC01792.JPG (749.65 KiB) Просмотров: 558
DSC01780.JPG
DSC01780.JPG (777.51 KiB) Просмотров: 558
mustafoev
 
Сообщений: 1
Зарегистрирован: 10 фев 2014, 10:50
Имя: Husan
Фамилия: Mustafoev
Статус: Учитель

Вернуться в Akademik litsey va kasb hunar kollejlari sohasi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron