8 май куни Самарқанд олимпия заҳиралари коллежида 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан “Тарихий хотира ва инсон омили- буюк келажагимизнинг гаровидир” мавзусидаги тадбир ўтказилди. Қатнашди: Коллеж маъмурияти, коллеж фахрийси, полковник О.Рахматов, Афғонистон уруши қатнашчиси Ғ.Ибадуллаев, СамДЧТИ хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Алимжанова, “Жисмоний маданият ва экология” кафедраси катта ўқитувчиси С.Бекиров, мавзусида “Жисмоний маданият ва экология” кафедраси ўқитувчиси Умаров Г, ўқитувчи-мураббийлар ва 360 нафар ўқувчилар.
1.Кириш сўзи Коллеж директори Р.А.Махмудов
2. “Юрт тинчлиги- энг катта бойлик” коллеж фахрийси, полковник О.Рахматов
3. “Инсон-азиз, хотира-буюк ” Афғонистон уруши қатнашчиси Ғ.Ибадуллаев
4. «Инсон қадри азиз, ўтганлар хотираси -муқаддас»мавзусида СамДЧТИ хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Алимжанова
5. “Коллежимизда фаолият олиб борган инсонларни хотирлайлик” видео ролик (Информатика фани ўқитувчилари Ж.Эгамов, М.Пардаев)
6. “Уруш бўлмасин” М.Юсуф шеъри Х.Маматова
Тадбирни коллеж директори Р.А.Махмудов кириш сўзи билан бошлаб берди.
Президентимизнинг 2014 йил апрелдаги «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги Фармони асосида жойларда Ватанимиз озодлиги ва шаъну шарафи ҳимоячиларига бағишланган учрашувлар, маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан эълон қилинган 9 май –Хотира ва қадрлаш куни мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда. Ҳамма нарса инсон учун, унинг манфаатлари учун. Ана шу эзгу мақсад истиқлол йилларида ҳаётимизда мустаҳкам ўрин эгаллади, изчил ислоҳотларнинг, юртимиз мустақил тараққиёт йўлининг бош йўналиши сифатида ҳамюртларимиз ҳаётида ўзининг мустаҳкам ифодасини топди.
Хотира ва қадрлаш–халқимизнинг асрий қадриятлари, улуғ фазилатларидан. Эл-юртининг тинчлиги, осойишталиги, эрки ва озодлиги учун курашган инсонлар ҳамиша халқимиз ардоғидадир. Ана шундай мардлик ва жасорат намунасини кўрсатганларга, жанг майдонларида жонини фидо қилган боболаримиз, сабр-бардош билан катта қийинчиликларни енгиб ўтган нуроний момоларимизни шарафлаш, хотирасини абадийлаштириш, уларга ғамхўрлик ва эътибор кўрсатиш мустақиллик йилларида янгича маъно-мазмун билан бойиди. Бу жиҳатлар юртимизда кенг нишонланаётган Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирларда, она-диёримизни, халқимизнинг озодлик ва истиқлолини, эркин ва фаровон ҳаётини мардлик ва шижоат билан ҳимоя қилган фидойи юртдошларимизга кўрсатилаётган ғамхўрлик, ҳурмат-эҳтиромда янада яққол намоён бўлмоқда. Коллеж директори маъмурият номидан тадбир қатнашчиларини табриклади ва ўтганлар хотираси ёд олиниб сукут сақланди.
2. “Юрт тинчлиги- энг катта бойлик” мавзусда коллеж фахрийси, полковник О.Рахматов гапирди. Уруш даври ва ҳозирги ҳаёт тарзини таққослаб, ўқувчиларни ватан қадри ва юрт тинчлиги энг катта бойлик эканлигини ва буни қадрлаш лозимлиги ҳақида гапирди.
3. “Инсон-азиз, хотира-буюк ” мавзусида Афғонистон уруши қатнашчиси Ғ.Ибадуллаев гапирди.
Хотира деганда, барчамиз қон-қонимиз, суяк-суягимизга сингиб кетган муқаддас туйғуни тушунамиз. Чиндан ҳам, ўтганларни хотирлаш, уларнинг руҳини ёд этиш халқимиз учун асрлар давомида эзгу анъана, эзгу одатга айланиб қолган. Бу эзгу анъаналарни ёшлар онгига сингдириш ҳозирги даврнинг талабидир. 9-май мамлакатимизда Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган миллионлаб одамлар хотираси олдида бош эгиб таъзим қиладиган уруш қатнашчиларига юксак ҳурмат-эҳтиром бажо келтириладиган маросим тусини олди.Ўтганларни ёдга олиш, хотирлаш уларнинг охирати обод бўлишини тилаш айнан Мотамсаро она сиймоси орқали намоён бўлмоқда.Хотира майдонида ҳалок бўлган барча юртдошларимизнинг номи зарҳал ҳарфлар билан ёзиб қўйилган.Буларнинг барчаси мамлакатимизда инсон хотираси муқаддас, унинг қадр-қиммати азиз ва мўътабар эканлигини ифода этади.
4. «Инсон қадри азиз, ўтганлар хотираси -муқаддас»мавзусида СамДЧТИ хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Алимжанова маъруза қилди.
Бугун бутун халқимиз 9 май санасини – фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабанинг 69 йиллик байрамини кенг нишонламоқда. Маълумки, 1999 йилдан 9 майни юртимизда Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонлаймиз. Хотира, қадр деган тушунчалар азал-азалдан эл-юртимизнинг тафаккури, маънавий ҳаётимизнинг ажралмас бир қисми бўлиб келади. Ўзини, ўз эл -
юртининг ўтмишини, тарихини эсламайдиган, билмайдиган, ўз хотирасида сақламасдан яшайдиган одам боласини, онгли инсонни тасаввур қилиб бўлмайди. Мустақил Республикамиз кўпгина ютуқларга эришмоқда буларнинг барчасининг негизи юртимиздаги тинч ва осуда ҳаёт, миллатлараро тотувликдир. Эрта тонгни қарши олиб, кунлик режамизни тузамиз, эртанги ҳаёт ташвишларини уйлаймиз, фарзандларимиз келажагини таъминлаш учун ҳаркатда ширин орзуларга бериламиз бунинг боиси юртимизнинг тинчлиги ва осойишталигидир. Тинчлик учун огоҳ бўлмоқ, курашмоқ керак.
5. “Коллежимизда фаолият олиб борган инсонларни хотирлайлик” видео ролик намойиш этилди. ( Информатика фани ўқитувчилари Ж.Эгамов, М.Пардаев томонидан тайёрланган.)
6. “Уруш бўлмасин” М.Юсуфнинг шеъри Х.Маматова томонидан ўқилди.
Ташриф этган меҳмонлар учун байрам дастур ташкил этилди ва совғалар берилди.
Тадбирни тарих фани ўқитувчиси Х.С.Маматова олиб борди. АРМ томонидан кўргазма ташкил этилди.