СамДЧТИнинг академик лицейлар ҳамда касб ҳунар коллежлари билан ҳамкорликни яхшилаш ва ижросини бажариш бўйича чора-тадбирлар режасини амалда қўллаш мақсадида жорий 2013-2014 ўқув йилининг бошида олдиндан тасдиқланган кафедра ўқитувчиларига тегишли мавзулар режаси асосида 5 май санасида соат 11:00да Осиё мамлакатлари тиллари кафедраси корейс тили ўқитувчилари Ким Л.О. ҳамда М.А.Байматовалар СамДУ қошидаги АЛда “Чет тили ҳафталиги” тадбири муносабати билан ҳамкорликдаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Мазкур тадбирда Таржимонлик факультетининг корейс тили таълим йўналишининг 1, 2 ва 4 курсида таҳсил олаётган рус гуруҳининг иқтидорли талабалар фаол иштирок этишиб, ранг баранг саҳна кўриниши билан йиғилганларни хушнуд этишди.
Тадбиримиз сўнгида хорижий тиллар кафедраси мудири А.Хайитов, хамда тугарак раҳбари К.Ходжиева ўз миннаддорчиликларини билдириб қолдилар.