Жисм.маданият кафедраси,Олимпия спорткол.хамкорлиги(давоми2)

SamDCHTIning Samarqand viloyatidagi 25 ta kasb hunar kolleji va 4 ta akademik litseylar bilan hamkorlik aloqalari haqidagi forum

Жисм.маданият кафедраси,Олимпия спорткол.хамкорлиги(давоми2)

Сообщение Dilbar » 07 май 2014, 18:02

2014 йил 1 май куни Самарқанд олимпия заҳиралари коллежида “Соғлом бола йили” Давлат Дастури ижросини таъминлаш мақсадида СамДЧТИ билан ҳамкорликда ўқувчи-ёшларни ғоявий таҳдид паст савияли «оммавий маданият» ва бошқа турдаги ёт ғояларнинг зарарли таъсирларидан ҳимоя қилишга қаратилган «Миссионерлик ва прозелитезмнинг салбий оқибатлари» мавзуси асосида тадбир ўтказилди
Қатнашди: СамДЧТИ хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Алимжанова, “Жисмоний маданият ва экология” кафедраси катта ўқитувчиси С.Бекиров, ўқув бўлими бошлиғи М.Ғуломова, коллеж ўқитувчи-мураббийлари ҳамда ўқувчилари (250 нафар).
1. Кириш сўзи ММИБДЎ М.Хўжақулов
2. «Миссионерлик ва прозелитезмнинг салбий оқибатлари» мавзусида маъруза тарих фани ўқитувчиси Х.С.Маматова
3. «Соглом бола йилиги дастурини мохияти» Институт хотин-қизлар кенгаши раиси Алимджанова Д.Н
4. «Спортчининг маънавий дунёқарашига таъсир кўрсатувчи омиллар » Жисмоний маданият ва экология” кафедраси катта ўқитувчиси С.Бекиров,
Тадбирни маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари М.Хўжақулов кириш сўзи билан бошлаб берди..
Мустақиллик ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида жумладан маънавий ҳаётдаги янгиланиш жараёни, туб ўзгаришлар даврини бошлаб берди. Динга бўлган муносабат тубдан ўзгарди, виждон эркинлиги қонун билан кафолатланди. Ўзбекистон Президенти И.А.Каримовнинг “Мамлакатимизни демократик тамойиллар, илм-фан ютуқлари, юксак технологиялар асосида модернизация қилиш билан бирга, муқаддас динимизни, миллий ўзлигимизни асраб-авайлаб яшашни мақсад қилиб қўйганмиз” деган фикрлари ҳаётий воқеликка айланмоқда. Диний ташкилотларга ва динга берилган имкониятлардан ғаразли мақсадларда фойдаланаётган турли оқимлар ёшларни ўз домига тортмоқда. Шулардан бири миссионерлик ва прозелитезмнинг бўлиб, уларнинг мақсадлари ёшларни ўз измларига тортиш. Коллежда диний экстремизм, миссионерлик, одам савдоси, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши кураш, ОИТС ва гиёҳвандлик каби турли салбий иллатларнинг олдини олишга қаратилган Самарқанд вилояти ҳокимининг 2012 йил 17-февралдаги №38-Ф-сонли “Вилоятда диний вазиятни соғломлаштириш бўйича умумпрофилактик тадбирларни ўтказиш тўғрисида”ги фармойишига мувофиқ тадбир ўтказилмоқда, бундан мақсад миссионерлик ва салбий оқибатлари ҳақида тушунча бериш.
2.«Миссионерлик ва прозелитезмнинг салбий оқибатлари» мавзусида тарих фани ўқитувчиси Х.С.Маматова маъруза қилди.
Миссионерлик ва прозелитизм дин билан боғлиқ ҳолда шаклланган ва мутаассибликка асосланган ҳодисалар ҳисобланади. Миссионерлик сўзи лотин тилидаги “missio” феълидан олинган бўлиб, “юбориш”, “вазифа топшириш”, миссионер эса “вазифани бажарувчи” деган маъноларни англатади. Миссионерлик бир динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилиш билан боғлиқ назарий ва амалий фаолиятни билдиради. Миссионерлик ўзига хос ва узоқ тарихга эга. Жумладан, бундай ҳаракат дастлаб буддавийлик доирасида милоддан аввалги III асрдан бошлаб ёйилган. Бугунги кунда эса миссионерлик фаолияти билан фаол шуғулланишга ҳаракат қилаётганлар орасида баҳоийлар, кришначилар билан бир қаторда янги пайдо бўлган секталар борлигини ҳам таъкидлаш зарур. Миссионерликнинг узвий қисми бўлган прозелитизм - тўғридан-тўғри бирон бир динга ишонган фуқарони ўз динидан воз кечишга ва ўзга динни қабул қилишга мажбур қилишни англатади. Маълумотларга кўра, дунёдаги умумий миссионерларнинг 2/3 қисмини христиан миссионерлари ташкил этади. Хусусан, протестантлик замонавий миссионерликнинг асосий ҳомийси қолмоқда. Уларнинг фаолияти кўплаб давлатларда катта мувафақият келтирган. Ҳозирги кунда Жанубий-Шарқий Осиёдаги анъанавий равишда буддавийликка эътиқод қилиб келган айрим мамлакатлар аҳолисининг катта қисми ёки аксарияти христианликка эътиқод қилиши ана шу зафарли юришларнинг натижасидир. Дин миллий маънавиятнинг таркибий қисми, миллатни бирлаштириб турувчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Бир тилда гаплашадиган, умумий тарих ва ягона давлатга эга бўлган, аммо турли динлар ёки конфессияларга эътиқод қиладиган миллатлар ҳамон ички бирликни таъминлай олмаётгани, кичкина бир сабаб қайта-қайта низоли вазиятлар ва фуқаролар урушининг келиб чиқишига замин яратаётгани ва мамлакатлар ўз тараққиётида ўнлаб йилларга орқада қолиб кетаётгани ҳам шундай хулоса чиқариш имконини беради. Масаланинг ана шу жиҳатига эътибор берилса, миссионерлик ҳаракатлари ортида диний заминда миллатни ичидан бўлиб ташлашга қаратилган ғаразли сиёсий мақсадлар ётганини ва у келтириб чиқарадиган фожиаларни англаб етиш мумкин. Бу, миссионерлар ўз мақсадларига эришадиган бўлсалар улар фаолият олиб бораётган мамлакатда низо ва жанжалларнинг авж олиши, душманлик ҳиссиётларининг пайдо бўлиши орқали динлараро низоларнинг келиб чиқишига замин яратилиши, халқнинг парокандаликка юз тутиши ва маънавий таназзулнинг келиб чиқиши мумкинлиги ҳақида хулоса чиқариш имконини беради.
Аватар пользователя
Dilbar
Завсегдатай
 
Сообщений: 279
Зарегистрирован: 13 янв 2014, 12:30
Имя: Дилбар
Фамилия: Алимджанова
Статус: Учитель

Re: Жисм.маданият кафедраси,Олимпия спорткол.хамкорлиги(даво

Сообщение Dilbar » 07 май 2014, 18:06

4. «Спортчининг маънавий дунёқарашига таъсир кўрсатувчи омиллар» мавзусида Жисмоний маданият ва экология” кафедраси катта ўқитувчиси С.Бекиров маъруза қилди.
Дарсга келмайдиган ўқувчилар ёки дарслардан қочиб интернет клубларда, паркларда, кинохоналарда ёки бозорларда фаолият олиб боришмоқда. Коллежда келмаётган ўқувчиларни ота-оналари ҳамда маҳалла билан ҳамкорликни йўлга қўйиш зарур. Кейинги вақтларда телефондан фойдаланиш кенг урф бўлган, лекин ундан фойдаланишнинг ҳам ўз ўрни бор. Айрим ўқувчилар дарс жараёнида ундан фойдаланиб дарс жараёнларига ҳалақит берса, айримлари маънавиятимизга зид бўлган видео тасвирлар томоша қилиб, маънавий бузуқликни тарғиб этишади. Тунги вақтларда вояга етмаганларнинг назоратсизлик ҳолати кўп учрамоқда. Бу ҳолни олдини олиш борасида ўзаро ҳамкорликда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Республикамизда ёшларни илм-маърифатли, турли соҳаларда етук мутахассис, жисмонан баркамол инсон бўлиб етишишга кенг шароитлар яратиб берилган. Мазкур имкониятлардан тўла-тўкис фойдаланиш, жамият ва давлат учун фидокор шахс бўлиш ҳар бир ёшнинг бурчидир. Бунинг учун эса, улар аввало, дунёвий ва касб фанларини чуқур ўзлаштириш, шунингдек, ўзбек халқининг меҳнатсеварлик, оилани муқаддас билиш, инсонларга меҳрибонлик, дўстларга садоқат, ватанпарварлик каби тарихан эъзозлаб келинаётган қадриятларини ўзида шакллантириши талаб этилади. Ёшларимиз учун мамлакат суверенитети, территориал бирлиги ҳамда мустақил сиёсат юритиш ҳуқуқини мустаҳкам ҳимоя қилувчи фуқаро бўлиш, ўзларида миллий анъана ва халқимиз менталитетига ёт ғояларга нисбатан мафкуравий қобиқ шакллантириш шарафли ва маъсулиятли бурч ҳисобланади.
Тадбир сўнггида ўқувчилар билан мавзу доирасида савол-жавоб қилинди.
Коллеж маънавий-маърифий ишлар
бўйича директор ўринбосари: М.Хўжақулов
Тарих фани ўқитувчиси: Х.С.Маматова
Вложения
DSC_0004.jpg
DSC_0004.jpg (82.32 KiB) Просмотров: 931
Аватар пользователя
Dilbar
Завсегдатай
 
Сообщений: 279
Зарегистрирован: 13 янв 2014, 12:30
Имя: Дилбар
Фамилия: Алимджанова
Статус: Учитель


Вернуться в Akademik litsey va kasb hunar kollejlari sohasi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1