СамДЧТИнинг академик лицейлар ҳамда касб ҳунар коллежлари билан ҳамкорликни яхшилаш ва ижросини бажариш бўйича чора-тадбирлар режасини амалда қўллаш мақсадида жорий 2013-2014 ўқув йилининг 2 май санасида Осиё мамлакатлари тиллари кафедраси мудири ўқитувчи Д.С.Тураева ҳамда Таржимонлик факультетининг корейс таълим йўналиши 4 курс талабалари Ислямов Ҳусниддин ва Сафарова Фаридалар томонидан Самарқанд педагогика коллежида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Мазкур тадбирда Мактабгача таълим йўналиши 1 курс талабаларининг фаол иштироклари билан маънавият дарси қизғин ўтди.