Коллеж ўқувчилари СамДЧТИда амалиётда

SamDCHTIning Samarqand viloyatidagi 25 ta kasb hunar kolleji va 4 ta akademik litseylar bilan hamkorlik aloqalari haqidagi forum

Коллеж ўқувчилари СамДЧТИда амалиётда

Сообщение amonov » 16 май 2017, 10:57

20170512_104825.jpg
Кафедра мудири А.К.Амонов амалий машғулот ўтмоқда
20170512_104825.jpg (21.91 KiB) Просмотров: 42
Ахборот технологиялари кафедраси Ургут туманидаги Бахрин маиший хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи билан ўзаро ҳамкорлик шартномаси бўйича тузилган жорий ўқув йили учун тадбирлар режаси асосида турли семинар-тренинг ва учрашувлар ўтказиб келмоқда.
Ушбу коллеж ва институт ўртасида тузилган шартнома асосида коллежнинг бир гуруҳ битирувчи курс ўқувчилари институт Ахборот технологиялари кафедраси ва ахборот технологиялари маркази ҳузурида ишлаб чиқариш амалиётини ўтамоқдалар.
Ўқувчилар кафедра ўқитувчиларига ва АТМ ходимларига бириктирилган ҳолда компьютер синфларида ахборот-коммуникация технологияларини ўқув жараёнида тадбиқ этилиши бўйича ўз билим ва кўникмаларини ошириш билан бир қаторда ахборот технологиялар марказида компьютер ва оргтехника воситаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича ҳам ўз малакаларини оширмоқда.
Коллеж ўқувчиларига кафедранинг малакали ўқитувчилари томонидан амалий дарслар ташкилиб этилиб, уларга замонавий дастурий воситалар, интернет тармоғи янгиликлари каби мавзуларда маълумотлар бериб борилмоқда.
amonov
Новичок
 
Сообщений: 12
Зарегистрирован: 15 янв 2014, 08:37
Имя: Адхам Камолович
Фамилия: Амонов
Статус: Учитель

Вернуться в Akademik litsey va kasb hunar kollejlari sohasi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron