Ўзбекистонда ёшларга эътибор давлат сиёсати даражасида
Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоиздан ортиғини ёшлар ташкил этади. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ижобий ўзгаришлар замирида ҳар томонлама баркамол – жисмонан соғлом, ақлан етук, нафақат кўплаб билимларни, ҳозирги даврда талаб катта бўлган касб-ҳунарларни эгаллаган, айни пайтда, мустақил ва ижодий фикрлашга қодир, интеллектуал салоҳияти юксак ёш авлод тўғрисида ғамхўрлик қилишдек устувор мақсад мужассам экани табиийдир. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, олдимизда турган энг эзгу мақсадларимиз – мамлакатимизнинг буюк келажаги ҳам, эртанги кунимиз, эркин ва фаровон ҳаётимиз ҳам, Ўзбекистоннинг XXI асрда жаҳон ҳамжамиятидан қандай ўрин эгаллаши ҳам – буларнинг барча-барчаси, авваламбор, янги авлод, униб-ўсиб келаётган фарзандларимиз қандай инсонлар бўлиб вояга етишига боғлиқдир.
17.04.2014 йил Жомбой енгил саноат коллежида СамДЧТИ Роман-герман филологияси факультети Немис филологияси кафедраси ўқитувчиси А.Ашурбоев ва СамДЧТИ Роман-герман филологияси факультети тарғибот гуруҳи аъзолари 3.03 гуруҳ талабалари Ш.Бойназарова ва О. Сайдановлар юқоридаги мавзу бўйича ўқувчилар билан тадбир ўтказдилар. Тадбир жуда қизғин ва мунозарага бой жонли тарзда бўлиб ўтди. Тадбир сўнгида ўқувчиларга ёшлар сиёсатига оид видеоролик намойиш этилди. Бу ҳаммада катта таассурот қолдирди.