Информатика кафедраси

SamDCHTIning Samarqand viloyatidagi 25 ta kasb hunar kolleji va 4 ta akademik litseylar bilan hamkorlik aloqalari haqidagi forum

Информатика кафедраси

Сообщение fotima » 25 апр 2014, 14:44

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2124-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2014 йил 10 февралдаги 44-сонли буйруғида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2014 йил 24 апрел куни Самарқанд давлат чет тиллар институти тарғибот гуруҳи томонидан вилоятдаги касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда тарғибот ўтказиш учун “Информатика” кафедраси ўқитувчилари Ғ. Нурматов томонидан Ургут тумани Бахрин маиший хизмат ва сервис касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари билан "Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш давр талаби" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Вложения
китоб.JPG
«Эй одамзод, кўзингизни очинг, огоҳ бўлинг, бугун терроризмнинг даҳшатли қиёфасини англаш вақти етди. Асримиз вабоси бўлмиш бу жирканч иллатнинг фақат шафқатсиз кўринишларини эмас, балки илдизларига етиб бориб, жамият ҳаётидан, дунё халқлари ҳаётидан уни таг-томири билан суғуриб ташлаш - барча давлатларнинг энг долзарб вазифаси бўлиши керак, бу йўлда барчамиз бир тан, бир жон бўлиб ҳаракат қилишимиз, қаттиқ кураш олиб боришимиз шарт».
Дарҳақиқат, бепарволик ва беғамлик барча даврлардаги кулфат ва мусибатларнинг асосий сабаби бўлган. Президентимизнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асаридаги қуйидаги фикрларга эътибор қаратайлик: “Душманлардан қўрқма – нари борса, улар сени ўлдириши мумкин. Дўстлардан қўрқма – нари борса, улар сенга хиёнат қилиши мумкин. Бироқ, бефарқ одамлардан қўрқ – улар сени ўлдирмайди ҳам, сотмайди ҳам, фақат уларнинг жим ва бепарво қараб туриши туфайли Ер юзида хиёнат ва қотилликлар содир бўлаверади”. Чуқурроқ ўйлаб кўрилса, бу сўзлар лоқайдлик ва бефарқликдан келиб чиқадиган оқибатларнинг даҳшатини тасаввур қилиш имконини беради.
Ислом Каримов
китоб.JPG (24.28 KiB) Просмотров: 578
20140425_110228.jpg
20140425_110228.jpg (260.72 KiB) Просмотров: 578
20140425_110221.jpg
20140425_110221.jpg (245.97 KiB) Просмотров: 578
20140425_110158.jpg
20140425_110158.jpg (284.46 KiB) Просмотров: 578
20140425_110145.jpg
20140425_110145.jpg (257.48 KiB) Просмотров: 578
Фото1085.jpg
Фото1085.jpg (64.44 KiB) Просмотров: 578
fotima
Новичок
 
Сообщений: 12
Зарегистрирован: 20 янв 2014, 12:32
Имя: Fotima Urazaliyevna
Фамилия: Anarbayeva
Статус: Учитель

Вернуться в Akademik litsey va kasb hunar kollejlari sohasi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 2

cron