2014 йил, 20 апрель куни СамДЧТИда корейс тилини чет тили сифатида ўрганувчилар учун “Корейс тилидан билим даражаси” тест синовлари ўтказилди.
Тошкент шаҳридаги “Корейс тили таълим маркази” томонидан ўтказилган мазкур тест синовларида Самарқанд вилоятидан ташқари Бухоро, Қашқадарё, Навоий вилоятидан ҳам ташриф буюрган тингловчилар иштирок этишди. Унда жами 104 нафар иштирокчи қатнашиб, улар тестларни 2 гуруҳда топширишди. Куннинг биринчи ярмида 1 ва 2 даража учун, куннинг иккинчи ярмида эса 3 ва 4 даража учун тест синовлари қабул қилинди.