nemis filologiyasi kafedrasi

SamDCHTIning Samarqand viloyatidagi 25 ta kasb hunar kolleji va 4 ta akademik litseylar bilan hamkorlik aloqalari haqidagi forum

nemis filologiyasi kafedrasi

Сообщение zohid_b » 21 апр 2014, 11:03

Ўзбекистонда ёшларга эътибор давлат сиёсати даражасида
Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоиздан ортиғини ёшлар ташкил этади. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ижобий ўзгаришлар замирида ҳар томонлама баркамол – жисмонан соғлом, ақлан етук, нафақат кўплаб билимларни, ҳозирги даврда талаб катта бўлган касб-ҳунарларни эгаллаган, айни пайтда, мустақил ва ижодий фикрлашга қодир, интеллектуал салоҳияти юксак ёш авлод тўғрисида ғамхўрлик қилишдек устувор мақсад мужассам экани табиийдир. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, олдимизда турган энг эзгу мақсадларимиз – мамлакатимизнинг буюк келажаги ҳам, эртанги кунимиз, эркин ва фаровон ҳаётимиз ҳам, Ўзбекистоннинг XXI асрда жаҳон ҳамжамиятидан қандай ўрин эгаллаши ҳам – буларнинг барча-барчаси, авваламбор, янги авлод, униб-ўсиб келаётган фарзандларимиз қандай инсонлар бўлиб вояга етишига боғлиқдир.
Мамлакатимизда юритилаётган кучли ёшлар сиёсати мустаҳкам ҳуқуқий асосга эга. У Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қоидаларида, ушбу соҳага тегишли 22 қонунда ўз ифодасини топган.
Немис филологияси кафедраси билан ҳамкорликда Пастдарғом педагогика ва спорт коллежида коллеж ўқувчилари билан юртимизда олиб борилаётган ёшлар сиёсатига оид учрашув бўлиб ўтди.Бунда СамДЧТИ АЛ ва КҲК билан ишлаш бўйича проректор доцент О.Рустамов, немис филологияси кафедраси мудири доцент М.Бегматовлар коллеж ўқувчиларига ҳозирги кунда олиб борилаётган ёшларга оид сиёсат тўғрисида кенгроқ тушунтириб, таьлим-тарбияга оид керакли, мазмунли тавсияларни айтиб ўтдилар.Шу билан бирга немис филологияси кафедраси ўқитувчиси З.Бектемиров ҳамда роман-герман филологияси факултети талабалари Н.Қўнишев, З.Нуралиевалар ўқувчилар билан ҳозирги кунда ёшларга бўлаётган эьтибор, яратилган имкониятлар ҳақида мунозара тарзида суҳбатлашдилар.Учрашув якунида коллеж ўқувчиларига юртимизда ва СамДЧТИда ёшларга яратилган имкониятлар ва улар эришаётган ютуқлар тўғрисидаги видеоролик намойиш этилди ва бу коллеж ўқувчиларида ижобий таассурот қолдирди.
Вложения
Фото0331.jpg
Фото0331.jpg (622.85 KiB) Просмотров: 3583
Фото0327.jpg
(431.33 KiB) Скачиваний: 306
Фото0323.jpg
(544.59 KiB) Скачиваний: 306
zohid_b
 
Сообщений: 7
Зарегистрирован: 07 фев 2014, 15:23
Имя: Zohid
Фамилия: Bektemirov
Статус: Учитель

Вернуться в Akademik litsey va kasb hunar kollejlari sohasi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1