Dilbar » 24 апр 2014, 13:05
”Тенгдош тенгдошга “ дастури бўйича тарғибот гуруҳи вакили 1 босқич талабаси А.Нажмиддинова маърузасида “Ўзбекистонда ёшларга эътибор давлат сиёсати даражасида” мавзусида маъруза қилди.
Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоиздан ортиғини ёшлар ташкил этади. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ижобий ўзгаришлар замирида ҳар томонлама баркамол - жисмонан соғлом, ақлан етук, нафақат кўплаб билимларни, ҳозирги даврда талаб катта бўлган касб-ҳунарларни эгаллаган, айни пайтда, мустақил ва ижодий фикрлашга қодир, интеллектуал салоҳияти юксак ёш авлод тўғрисида ғамхўрлик қилишдек устувор мақсад мужассам экани табиийдир. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, олдимизда турган энг эзгу максадларимиз -мамлакатимизнинг буюк келажаги ҳам, эртанги кунимиз, эркин ва фаровон ҳаётимиз ҳам, Ўзбекистоннинг XXI асрда жаҳон ҳамжамиятидан қандай ўрин эгаллаши ҳам - буларнинг барча-барчаси, авваламбор, янги авлод, униб-ўсиб келаётган фарзандларимиз кандай инсонлар бўлиб вояга етишига боғлиқдир.
Президентимизнинг қатор фармон ва карорлари ўсиб келаётган ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар, миллий истиқлол гояси, ўз Ватани ва халқига меҳр-мухаббат ва садоқат рухида тарбиялашга, уни ҳар томонлама - жисмонан, маънан ва руҳан баркамол этиб вояга етказиш учун зарур шарт-шароитларни яратишга йўналтирилган. Айни пайтда кўплаб мақсадли давлат дастурлари ҳам ҳаётга муваффакиятли татбиқ этилмоқда. Бу борадаги ишларнинг юқори самарадорлиги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда жамоат тузилмалари шу жумладан, ўз сафларида 5,5 миллион йигит-кизни бирлаштирган "Камолот" ёшлар ижтимоий харакати, "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" жамғармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ва бошқа ташкилотлар ўртасида тобора кенгайиб бораётган ижтимоий ҳамкорлиги натижасида таъминланмоқда.
Мустақиллик йилларида демократик ва бозор ўзгаришлари талабларига мос равишда таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимида туб ислоҳотлар амалга оширилди. Ушбу нихоятда муҳим соҳадаги чуқур ислоҳотлар Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 1997 йил 29 августда кабул килинган "Таълим тўғрисида''ги конун айни пайтда кўлами қамрови ва мақсадларига кўра ўта ноёб Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида амалга оширилди. Мамлакатимизда таълим шахс, жамият ва давлатнинг иктисодий, ижтимоий, илмий-техник ва маданий эҳтиёжларини таъминлайдиган устувор соҳа, деб эълон қилинган. Мавжуд таълим муассасаларини давр талабларини ҳисобга олган холда ислоҳ қилишдан ташкари МДҲ давлатларида ўхшаши йўқ янги турдаги ўкув юртлари касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ташкил этилди. Шу тарзда иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг барча тармоқлари учун юкори малакали, ракобатбардош кадрлар тайёрлашга, ёшларни маънавий-аҳлоқий ва ҳар томонлама ижодий ривожлантиришга йўналтирилган узлуксиз ўқув-илмий-ишлаб чиқариш таълимининг ноёб яхлит тизими шакллантирилди.Жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, таълимнинг барча босқичлари учун давр талабларига мос давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва дарсликлар ишлаб чиқилиб, жорий килингани таъкидланди.
Мамлакатимизнинг жаҳон майдонидаги нуфузи ва ракобатбардошлигини ошириш кўп жиҳатдан ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини юксалтиришга боглик. Шу сабабли иктидорли ёшларни аниқлаш ва рағбатлантиришга, ёш авлоднинг замонавий дунёкарашини ижодий ва шахсий хусусиятларини миллий ва умуминсоний кадриятлар асосида шакллантиришга алоҳида эътибор каратилмоқда.
Жумладан, Президентимиз ташаббуси билан Зулфия номидаги Давлат мукофоти таъсис этилган бўлиб, унга ўқишда, ижодий ва жамоат ишларида катта ютуқларга эришаётган қизлар муносиб кўрилади. Мамлакатимизда демократик ислохотларни янада чукурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси доирасида хаётимизнинг барча жабҳаларини ислоҳ қилиш ва янгилаш бўйича тобора жадаллашиб бораётган ишларга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида ўкишда, ишда катта ютукларга эришишга интилаётган барча йигит-кизлар хар томонлама қўллаб-кувватланмоқда.Айни пайтда давлатимиз рахбари томонидан ёшларнинг ҳукук ва манфаатларини таъминлаш бўйича қўйилган вазифаларни тўлиқ амалга ошириш учун хали кўп ишлар қилиниши керак. Бу, биринчи навбатда, йигит-қизларимизнинг олижаноб интилишларини рўёбга чиқариш, жамиятимизнинг ижтимоий, иктисодий ва маънавий ривожланишида иштирок этишида барча ёрдамни кўрсатиш билан богликдир. Шу муносабат билан бугунги кунда ёшларда халкимизга мутлако ёт бўлган турли окимлар ва таъсирларга карши мустаҳкам мафкуравий иммунитетни шакллантириш долзарб аҳамият касб этаётгани таъкидланди.Ёшларимизнинг улкан салохиятини хар томонлама рўёбга чиқариш учун уларнинг илм-фан, техника, ахборот технологиялари, маданият, санъат, спорт, тадбиркорлик каби сохалардаги ташаббусларини кўллаб-қувватлаш ишларини янада кучайтириш, шунингдек, Ўзбекистонда кучли ёшлар сиёсатини амалга оширишда давлат ва жамоат тузилмаларининг ижтимоий шериклигини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш зарур. Айни пайтда алохида таъкидландики, Президентимиз томонидан кўрсатилаётган доимий эътибор ва гамхўрлик ёш авлод зиммасига залворли масъулият юклайди, ёшларимиздан халқимиз олдида турган юксак мақсадларга эришишда янада фаоллик кўрсатишни талаб этади.
- Вложения
-

- 8.JPG (97.01 KiB) Просмотров: 1305