СамДЧТИнинг академик лицейлар ҳамда касб ҳунар коллежлари билан ҳамкорликни яхшилаш ва ижросини бажариш бўйича чора-тадбирлар режасини амалда қўллаш мақсадида жорий 2013-2014 ўқув йилининг 18 апрель санасида Осиё мамлакатлари тиллари кафедраси ўқитувчилари Бахранова Д.У. ҳамда Таржимонлик факультетининг корейс таълим йўналиши 1 курс талабалари Абдуҳакимов Б., Нарзуллаев Н., Абсаломов М., Ахунжанова М., Авазова У.лар томонидан Самарқанд педагогика коллежида “Одам савдоси ва Динийи экстремизм ва терроризмга қарши кураш давр талаби” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Мазкур тадбирда Мактабгача таълим йўналиши 1 курс талабаларининг фаол иштироклари билан маънавият дарси қизғин ўтди.