Страница 1 из 1

“Ёш романист-олимлар анжумани”

СообщениеДобавлено: 12 май 2014, 12:03
fransuz-fonetika
2014 йил 6 май куни институтнинг “Француз тили фонетикаси ва грамматикаси” кафедраси иқтидорли талабалари иштирокида анъанавий XX илмий–амалий конференция бўлиб ўтди. Бунда ёш магистр-талабалар ўзларининг француз ва итальян тилшунослигига доир долзарб масалаларга оид қизиқарли маърузалари билан қатнашишди. Анжуман давомида ёшларнинг роман тилшунослиги масалаларига бўлган қизиқишлари асосида ўзаро баҳс ва мунозара қизиб кетди. Шундан сўнг анжуман сўнгида ғолибларга фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари тақдим этилди.