Страница 1 из 1

ТАЛАБАМИЗ – ФАХРИМИЗ!

СообщениеДобавлено: 28 июн 2018, 11:39
bonu
2018 йил 16-17 май кунлари ЎзДЖТУда “Француз тили ва адабиёти” йўналиши бўйича Республика фан олимпиадаси бўлиб ўтди. Бунда СамДЧТИ Роман-герман тиллари факультети 3-курс талабаси Куртова Александра ҳам фаол иштирок этди. Натижада талаба Куртова А. фахрли 2-ўринни эгаллади ва бунинг учун талабани олимпиадага тайёрлаш жараёнида берган сабоқлари боис Француз тили ва адабиёти кафедраси жамоаси мазкур иқтидорли талаба раҳбари ўқитувчи Пулатова Нигина Аминовнага чексиз миннатдорчилик билдиради. Талаба Куртова Александрага келгусидаги ўқишларига омадлар тилаб қоламиз ва келгуси йилда француз тили бўйича ўз саводхонлигини янада чуқурроқ тарзда ривожлантириб, Республика фан олимпиадасида 1-ўринни эгаллашига тилакдошмиз. БАРАКАЛЛА АЛЕКСАНДРА!