Страница 1 из 1

ФРАНЦИЯЛИК МУТАХАССИС СЕМИНАРИДА – ХОРИЖИЙ ТИЛ ТАЪЛИМИ

СообщениеДобавлено: 25 апр 2018, 10:00
bonu
2018 йил 23-24 апрел кунлари Франция элчихонаси томонидан ташкил этилган икки кунлик малака семинари бўлиб ўтди. Мазкур семинар француз тилини ўқитиш методологияси бўйича франциялик тажрибали мутахассис Анна-Мария Пуало раҳбарлигида олиб борилди.
Семинар иштирокчилари таркиби Республикамиз вилоятларидан келган француз тили ўқитувчиларидан иборат бўлиб, унда Самарқанд, Қашқадарё, Сирдарё, Жиззах, Сурхондарё каби вилоятлардан ташриф буюрган 30га яқин профессор-ўқитувчилар иштирок этди.
Семинарнинг биринчи куни мактаб, коллеж ва лицей ўқувчиларига француз тилини ўқитишнинг замонавий инновацион методлари бўйича ўтказилди. Хусусан, кичик ва ўсмир ёшдаги болаларга француз тилини турли хил ўйинлар орқали ўргатиш жараёнининг амалий ва назарий жиҳатлари кўриб чиқилди. Жумладан, турли хил қизиқарли ўйинлар ёрдамида ўқувчиларда маданиятлараро мулоқот кўникмаларини шакллантиришнинг ўзига хос педагогик сирлари амалий тарзда ўргатилди.
Семинарнинг иккинчи куни Европа хорижий тил таълимига хос янгича ғояларга тўла ва янада қизиқарли бўлиб ўтди. Бунда Пуало хоним француз тилини А1 даражадан то С1 даражагача бўлган босқичда ўқитиш сирларини семинар иштирокчилари билан баҳам кўрди.
Шунингдек, институтимизнинг Француз тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчилари ҳам ушбу педагогик семинарда фаол иштирок этди. Семинар раҳбари Анна-Мария Пуало хоним иштирокчиларга ҳамда институт раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдирди.