Страница 1 из 1

ҲАМКОРЛИК ДОИРАСИДА ТАЖРИБА АЛМАШИЛДИ.

СообщениеДобавлено: 31 мар 2018, 16:27
bonu
Институтимизнинг француз тили ўқитувчиси Пулатова Нигина Аминовна “Erasmus+International Credit Mobility” номли халқаро грант доирасида Франциянинг Нормандия Каен Университети талабаларига бир ҳафта мобайнида “Француз тили” фани бўйича сабоқ бериб қайтди.
Мазкур халқаро грант доирасида уч йилдан буён Франциянинг Нормандия Каен Университети профессор-ўқитувчилари томонидан талаба, магистр ва ўқитувчилар учун бир ҳафталик амалий машғулот ҳамда услубий семинарлар ўтказилиб келинмоқда. Худди шу анъанани давом эттириш мақсадида франциялик ҳамкорларимиз 2018-йил 20-28 март давомида Француз тили ва адабиёти кафедрасининг тажрибали ўқитувчиси Пулатова Н.ни Нормандия Каен Университети талабаларига амалий машғулот ўтиш учун таклиф этди.
Ўз касбининг устаси ва педагогик маҳорат соҳиби Нигина Аминовна Франция таълим тизими ва ундаги амалий жараён билан яқиндан танишган ҳолда француз тилини иккинчи чет тили сифатида ўрганувчи талабалар гуруҳига замонавий педагогик технологиялар асосида дарс ўтди ва бундай имконият орқали ўзининг педагогик маҳоратини намоён қилди. Бинобарин, Нормандия Каен Университети раҳбарияти ўқитувчи Пулатова Н.га ўз миннатдорчилигини билдирди ҳамда унинг француз тилини ўқитишдаги амалий машғулотларини ижобий баҳолаган ҳолда махсус маълумотнома ҳам тақдим қилди.
Шунингдек, Нормандия Каен Университети раҳбарияти бизнинг институт билан меморандум тузган ҳолда ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш истагини билдирди.